Жиззах нефтни қайта ишлаш комплексини қуриш борасидаги лойиҳа Лондонда тақдим этилди

 

Жорий йилнинг апрель ойида Буюк Британия пойтахти Лондонда бўлиб ўтган «Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг инвестиция салоҳияти» энергетика форумида Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасидаги қатор сармоявий лойиҳалар орасида Жиззах вилоятида янги замонавий нефтни қайта ишлаш комплекси лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга. Бу ҳақда Jizzkh Petrolium қўшма корхонаси хабар берди.

Мазкур лойиҳа 2017—2021 йилларда саноатни модернизация қилиш, маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқиш, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берувчи ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Янги комплекснинг афзаллиги шундаки, Ўзбекистон хом ашёни Россия нефтини Қозоғистонга етказиб берувчи нефть қувури орқали олади. Маълумки, «Омск—Павлодар—Чимкент» нефть қувурининг бир қисми Жиззах вилояти яқинида жойлашган. У ердан 100 километр узунликдаги қувур линияси барпо этиш кифоя, бу хом ашёни ташиш учун энг кам харажат ҳисобланади. Лойиҳага кўра, бу ерда йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш, шунингдек, «Евро-5» стандартига мувофиқ келувчи 3,1 миллион тонна ёқилғи, 1 миллион тонна авиация керосини, суюлтирилган газ, ёқилғи мойи, битум ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Завод қурилиши Jizzakh Petroleum ҚК томонидан бош пудратчи — Enter Engineering Ltd компанияси ҳамда унинг ҳамкорлари томонидан амалга оширилмоқда.

Мажмуани лойиҳалаштиришда етакчи халқаро компания — Amec Foster Wheeler (Буюк Британия) иштирок этмоқда.

Шунингдек, етакчи консултацион компаниялар — Wood MacKenzie (Буюк Британия), Nexant (АҚШ) ва Argus (Буюк Британия) маркетинг тадқиқотлари олиб бормоқда.

Корхона ишга туширилиши билан 2 минг киши иш ўринлари билан таъминланади. Нефть-кимё тармоғидаги ҳар бир иш ўрни ёндош соҳаларда бир неча янги иш ўрни яратади. Лойиҳа реализациясидан сўнг минтақа иқтисодий сегментларида янги истиқболлар пайдо бўлади. Бундан ташқари, НҚИМ электр энергиясининг йирик истеъмолчисига ва юк юборувчига айланади, бу энергетик ва транспорт секторларининг ривожига ҳисса қўшади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 07 05 2018 йил
0
83

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига