Статистика: Асосий капиталга киритилган инвестициялар

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятимизда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 401 миллиард 600 миллион сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшод Муллажонов маълум қилди. Барча молиялаштириш манбалари бўйича  таҳлил қилинганда, 174 милиард 700 милион сўми инвестицияларга, корхона ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисоби 226 миллиард 900 миллион сўм тўғри келади.

Биринчи чоракда бажарилган қурилиш ишлари

Жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятимизда 291 миллиард 500 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,4 фоизни ташкил этди. Шунингдек, йирик пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш ишлари ҳажми 3 миллиард 500 миллион сўмга тўғри келди. Кўпгина туманларда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш – монтаж ишлари ҳажмининг кўпайиши кузатилди.

 

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 07 05 2018 йил
0
66

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига