Ўзбекистонда аҳолидан 646 млн доллар сотиб олинди

 

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилнинг январь — апрель ойларида ички валюта бозорида амалга оширилган молиявий операциялар таҳлилини эълон қилди. Бу ҳақда Дарё 
маълум қилмоқда.

Таҳлилга кўра, мазкур муддат мобайнида экспорт тушуми 25, импорт харажатлари миқдори 33 фоизга ошди. 2017 йилда товарлар экспортидан келиб тушган валюта тушуми 1,6 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2018 йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 2 миллиард долларни ташкил қилди (+25 фоиз).

Юридик шахслар томонидан хорижий валюта сотиб олиниши миқдори 2,8 миллиард долларни ташкил қилди. Хорижий валюта асосан (75 фоиз) халқ истеъмоли маҳсулотлари импортини амалга ошириш, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари сотиб олиш, кредитлар бўйича тўловлар амалга ошириш ва медикаментлар импорти ҳамда хорижий сармоядорлар даромаларини қайтариш мақсадларида амалга оширилди.

Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан сотилган валюта ҳажми 150,6 миллион доллар, аҳолидан сотиб олинган валюта миқдори эса 646,2 миллион долларни ташкил қилди.

«2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб аҳолидан валюта сотиб олиш ҳажмининг тобора ўсиб бориши ва валюта курсининг пасайиб бориши кузатилди. Бу миллий валютанинг мустаҳкамланиб бораётганидан дарак беради», — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, ҳисоботда 2018 йилнинг январь — апрель ойлари давомида миллий валюта курси 8192 сўмдан 8064 сўмгача диапазонда ўзгариб тургани ва Марказий банк томонидан қабул қилинган янги интервенсиялар сиёсати натижасида миллий валюта курси мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10 05 2018 йил
0
30

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига