Ноёб бриллиант 4 дақиқада 6,7 миллион долларга сотилди

Кам учрайдиган кўк тусдаги бриллиант Женевадаги "Sotheby's” аукционида 4 дақиқадаёқ ўз харидорини топди. Аммо, қимматбаҳо тошни 6,7 миллион долларга сотиб олган кимсанинг шахси номаълумлигича қолган.Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда.

ТАССнинг ёзишича, илк бора сотувга қўйилган ушбу бриллиантнинг вазни олти карат. Моҳир заргарлар қўли билан янада сайқал топган тош 1715 йилда Ҳиндистондаги олмос конларида топилган бўлиб, худди ўша йили италиялик Изабелла Фарнезе (1692-1766) нинг Испания қироли Филипп V (1683-1766) билан тўйига совға қилинган бўлган. 
"Sotheby's” вакили Филипп фон Вюртембергнинг сўзларига кўра, аукционда сотилган кўк бриллиант ғаройиб тарихга эга. Қимматбаҳо тош уч аср давомида Испания, Франция, Италия ва Австрия қироллари хонадонларига совға сифатида ўтиб келган. Манбаларда Бурбонлар ва Габсбурглар сулоласи вакиллари ноёб жавоҳирнинг эгалари сифатида қайд этилади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16 05 2018 йил
0
66

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига