Хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқишнинг чекланган миқдори оширилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган валюта миқдорини оширилади.

Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган "Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирги кунгача жисмоний шахслар декларациясиз мамлакатдан 2 минг долларгачаолиб кириши ва олиб чиқиб кетишлари мумкин эди. Қарор лойиҳасида Марказийбанк бу бандни 5 минг долларгача оширилишини таклиф қилган.

Шунингдек, ҳозирда алоҳида рухсатномасиз 5000 долларгача бўлган валютани олиб чиқиб кетиш мумкин. Қарор лойиҳаси бу сумма 10 минг долларгача оширилиши кўзда тутилган. Бундан ортиқ бўлган суммани олиб чиқишда тўлдирилган божхона декларацияси асосида, ёки олимпиада ғолиб ва совриндорлари томонидан, тасдиқловчи ҳужжат бўлганда олиб чиқишга рухсат бериш таклиф этилган.

Xs.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30 06 2018 йил
0
145

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига