Вазият ўзгармоқда! Месси "Барселона"да қолиши мумкин

Вазият ўзгармоқда! Месси "Барселона"да қолиши мумкин

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу Месси борасидаги вазиятнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки, президент олдинроқ жамоадан кетиш нияти йўқ эканлигини айтганди. Месси эса Бартомеу Каталонияда қолса, бошқа жамоага ўтишини маълум қилганди.

Diario Sport'нинг ТV3 телеканалига асосланиб хабар беришича, ҳолат ўзгармоқда. Бартомеу агар 33 ёшли Месси "Барселона"да қолишга қатъий қарор қилса, лавозимини тарк этишга тайёр.