Ўзбекистонлик мураббий: "Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"

Ўзбекистонлик мураббий: "Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"

«Локомотив» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Дилшод Нуралиев Coca-Cola Суперлига 13-тури доирасида «Насаф»га қарши кечган учрашувдаги мағлубиятдан (0:4) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйинни, жамоанинг аҳволини кўрдинглар. Футболчилар жисмоний жиҳатдан умуман тайёр эмас. Мен жамоани битта ёки иккита машғулотдан кейин ўзгартириб юборадиган сеҳргар эмасман. Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак. Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, «Насаф» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Таркибидаги футболчилари ёш, ҳаракатчан. Уларни тўхтатишга улгура олмадик.

Мен вақтинчалик мураббийман. Бу жамоани мен тузмаганман. Футбол ўйинчоқ нарса эмас. Икки уч кунда бирон нарса қилиб бўлмайди. Мен шунча йил ишлаган бўлсам, бунақа жамоа бўлмаган. Бундай жамоа бўлганида футболчиларимни бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим.

Қўлимдан келганича ишладим. Тажрибали футболчилар югурмагандан кейин уларни югуртира олмайман. Ўйинчиларнинг номига қараш керак эмас, уларга икки ҳам қўйиб бўлмайди.

Молиявий муаммолар таъсир қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Жамоани қабул қилиб олганимдан кейин иккита машғулот ўтказдим. Маошлар берилмаётгани ҳақида менда маълумот йўқ.

Дилшод Нуралиев, «Локомотив» бош мураббийи вазифасини бажарувчи

«Локомотив» 13-турдан кейин 12 очко билан 10-ўринда кетмоқда. Жамоа кейинги турда «Андижон»га қарши баҳс олиб боради.