Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Жиззах вилоятининг саноат ишлаб чиқариш ҳажми

Жиззах вилоятининг саноат ишлаб чиқариш ҳажми

сана : 14-07-2018   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 62

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1392,8 млрд. сўмни, ўсиш 108,3 %га ўсди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 102,8 %га ўсди.

Истеъмол товарларнинг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши - 48,2 %ни ташкил этди.

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (ўсиш суръати 92,5 %, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 1,1 %)

Ишлаб чиқарадиган саноат (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,9 %, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 91,8 %)

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш (ўсиш суръати 102,7 %, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 5,3 %)

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 199,9 %, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 1,8 %)

Жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 1050,4 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 104,0 %га ўсган.

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (Б-сексия). Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 15,3 млрд. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 1,1 %ни ташкил этди.

Ишлаб чиқарадиган саноат (қайта ишлаш саноати) (C-сексия). 2018 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларҳажми 1277,9 млрд. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 107,9 %ни ташкил этди.

Ўз навбатида саноатнинг мазкур тармоғида энг юқори улушини тўқимачилик маҳсулотари ишлаб чиқариш 29,6 %, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган 21,4 %, электр ускуналар ишлаб чиқариш 9,6 %, бошқа нометал менирал маҳсулотлар ишлаб чиқариш 7,6 %ни ташкил этган.

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш (Д-сексия). Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 74,4 млрд. сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 5,3% ни) ташкил этди, шу билан бирга ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 102,3 %га ўсганлигини кўришимиз мумкин.

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни қайта ишлаш. (Е-сексия). Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 25,2 млрд. сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 1,8 %ни) ташкил этди. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида саноатнинг (Е-сексия) мазкур тармоғида энг юқори улушини, сув йиғиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш 0,5 %, чиқиндиларни йиғиш, ишлов бериш, йўқотиш, қайта ишлаш 1,3 %ни ташкил этади.

Жиззах вилояти бўйича 2018 йил январь-июнь ойларида амалдаги нархларда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 1392,8 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан солиштирма нархларда 108,3 %га ўсган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари солиштирма нархларда ўсиш суръати 108,3 %га ўсган бўлиб, Арнасой туманида 138,5 %, Зомин туманида 120,7 %, Пахтакор туманида 118,7 %, Фориш туманида 111,0 % ва Жиззах шаҳрида 109,6 %га яъни вилоят ўсиш суръатидан юқори эканлигини кўришимиз мумкин.

Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жами саноатда туман (шаҳар)ларнинг юқори улуши Жиззах шаҳрида 53,8 %, Дўстлик туманида 13,4 %, Зомин туманида 5,6 %, Шароф Рашидов туманида 5,3 %, Пахтакор туманида 5,1 % га тўғри келган.

Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш ҳажми 671,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 102,8 %га, жами саноатдаги улуши эса 48,2 %ни ташкил этди.

2017 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан истеъмол товарлари таркибида ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш улушининг 62,5 % дан 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 36,5 %га камайган.

Амалдаги нархларда аҳоли жон бошига жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 1046,4 минг сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирма нархларда 106,3 %га ўсишга эришилган бўлса, Арансой туманида 136,6%, Зомин туманида 129,8 %, Пахтакор туманида 116,9 %, Фориш туманида 109,2 %, Жиззах шаҳрида 108,2 %га яъни вилоят кўрсаткичидан бир мунча юқорилигини кўришимиз мумкин.

Кичик тадбиркорлик субъектлари саноат ишлаб чиқаришда кескин фаоллашгани натижасида улар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,1 %ни ташкил этди, ўз навбатида кичик бизнеснинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши эса 60,8 %ни ташкил этмоқда.

Вилоятда ҳудудларниниг кичик бизнесда энг юқори ўсиш суръати Пахтакор туманида 139,7 %ни, Жиззах шаҳрида 116,5 %ни, Зомин туманида 115,9 %ни, Фориш туманида 111,2 %ни, Бахмал туманида 105,4 %ни, Янгиобод туманида 103,0 %ни, Шароф Рашидов туманида 100,9 %ни, Ғаллаорол туманида 100,6 %ни, Мирзачўл туманида 100,1 %ни, ташкил этди.

Бугунги кунда вилоятда жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 2048 тадан зиёд саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан 753 таси Жиззах шаҳрида, 459 таси Шароф Рашидов туманида,185 таси Ғаллаорол туманида, 149 таси Зомин туманида, 94 таси Фориш туманида, 69 таси Пахтакор туманида, 65 таси Зарбдор туманида, 65 таси Бахмал туманида ва 59 таси Дўстлик туманида фаолият кўрсатмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Саноат статистикаси бўлими бошлиғи Ш.Шарипов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета