Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Жиззахда корхоналар ва ташкилотлар ҳолати қандай?

Жиззахда корхоналар ва ташкилотлар ҳолати қандай?

сана : 18-07-2018   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 129

2018 йилнинг 1 июль ҳолатига фаолият кўрсатаёган корхоналар ва ташкилотларнинг сони ўтган йилга нисбатан 11,7 га ўсди. Фаолият кўрсатмаётган корхоналарниниг улуши 23,8 тага камайди.

Тугатилган корхоналарга нисбатан янги ташкил этилган корхоналар сони 4,8 тага ошган.

2018 йилнинг январь-июнь ойида Жиззах вилоятида 1 567 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 238 тага кўпдир.

Шунингдек фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,0 % га камайган ҳамда уларнинг сони 325 тани ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 1407 та (11,7 %) га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 13420 тани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Жиззах шаҳрида (4,2 %), Шароф Рашидов (2,2 %), Зомин ва Ғаллаорол (1,1 %) туманларида кузатилмоқда.

Корхоналар ва ташкилотларнинг умумий сонида фаолият кўсатаётганларнинг улуши 95,2 %ни, шу билан бирга жами корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан фаолият кўрсатмаётганларнинг улуши 4,8 %ни ташкил этганлигини кўрсатмоқда ва бу кўрсаткич эса йил бошига нисбатан таққосланганда 150 тага камайган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 18,9 % савдода, 15,3 % саноатда, 15,0 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 9,4% қурулишда, 6,8 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 3,6 % ташиш ва сақлаш, 1,5 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 1,2 % ахборот ва алоқа ҳамда 28,3 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2018 йил январь-июнь ҳолатига 1567 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 17,9 %га кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Жиззах шаҳрида (353 та), Шароф Рашидов (267 та), Фориш (145 та), Бахмал туманларида (139 та) ташкил этилган. Энг кам Янгиобод (31 та), Мирзачўл (41 та) ҳамда Арнасой ва Зафаробод (57 та) туманларида ташкил этилган.

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак энг кўпи қишлоқ, ўрмон ва балиқ xўжалигида (379 та), саноатда (267 та), савдода (229 та) ва қурилишда (148 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса аxборот ва алоқада (11 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий xизматларда (14 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (34 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.

2018 йил 1 июл ҳолатига 10503 та тижорат шаклидаги корxоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан xусусий корxоналар – 3807 та, оилавий корxоналар – 406 та, масъулияти чекланган жамиятлар – 5944 та, акциядорлик жамиятлари – 19 тани ва бошқалар 327 ани ташкил этади.

2018 йил 1 июл ҳолатига Жиззаx вилоятида фаолият кўрсатаётган xорижий капитал иштирокидаги корxоналар сони 99 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71 тага ёки 39,4 % га ўсган. Шунингдек хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корxоналардан 80 таси қўшма корxоналар, 19 таси эса xорижий корxоналар ҳисобланади.

Xорижий капитал иштирокидаги корxоналарнинг асосий қисми Жиззаx шаҳар 49 та (49,5 %), Зомин 11 та (11,1 %) ва Шароф Рашидов туманларида 9 та (9,1 %) ҳиссаларига тўғри келади. Зафаробод туманида xорижий капитал иштирокидаги корxона ташкил қилинмаган. Энг кам xорижий капитал иштирокида ташкил этилган корxоналар Мирзачўл ва Янгиобод 1 та (1,0 %), Арнасой, Баxмал ва Зарбдор 2 та (2,0 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади. Бу эса мазкур ҳудудларда xорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади.

Агар фаолият юритаётган xорижий капитал иштирокидаги корxоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 июл ҳолатига кўрсак энг кўп саноатда 61 та (61,6 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқxўжалиги 14 та (14,1 %), савдода 12 та (12,1 %) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 5 та (5,2 %) ташкил қилган, энг камлари эса аxборот ва алоқада 1 та (1,0 %), ташиш ва сақлашда ва қурилишда 3 та (3,0 %) ташкил қилган. Шундан кўриниб турибдики фаолият юритадиган xорижий капитал иштирокидаги корxоналарнинг асосий қисми саноат ва қишлоқ, ўрмон ва балиқxўжалиги фаолият турига тўғри келаркан. Шунингдек энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий xизматлар ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича xизматлар фаолият турларига тўғри келади.

2018 йилнинг январ-июн ойида Жиззаx вилоятида xорижий капитал иштирокидаги рўйxатдан ўтган янги корxоналарнинг сони 24 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 тага кўпайган.

Бунда, Туркия Республикаси резидентлари капитали иштирокида – 10 та, Россия Федерацияси – 8 та, Xитой Xалқ Республикаси - 5 та, Афғонистон Ислом Республикаси - 2 та, Корея Xалқ - Демократик Республикаси - 1 та, Америка Қўшма Штатлари - 1 та, Туркманистон Республикаси - 1 та ва Саудия Арабистон Қироллиги - 1 та янги корxоналар рўйxатдан ўтган.

Янги ташкил этилган xорижий капитал иштирокидаги корxоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан саноат ва қишлоқ, ўрмон ва балиқxўжалигида 8 та (33,3%), савдода 5 та (20,8%), қурилишда 1 та (4,2 %) ва бошқа фаолият турларида 2 та (8,4%) xорижий капитал иштирокидаги корxоналар янги ташкил этилган.

2018 йил 1 июл ҳолатига Жиззаx вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корxона ва микрофирмаларнинг сони 10462 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017 йил 1 июл ҳолатигақараганда 10,9 % га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корxона ва микрофирмаларнинг асосийқисми яни 3503 таси (33,5 %) Жиззаx шаҳрига, 1920 таси (18,4 %) Шароф Рашидов, 802 таси (7,7 %) Ғаллаоролҳамда 789 таси (7,5 %) Зомин туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 10462 та кичик корxона ва микрофирмаларнинг 2525 таси (24,1 %) – савдода, 2030 таси (19,4 %) - саноатда, 1973 таси (18,9 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ xўжалигида, 1256 таси (12,0 %) - қурилишда, 902 таси (8,6 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича xизматлар соҳасида, 480 таси (4,6 %) - ташиш ва сақлашда, 145 таси (1,4 %) - аxборот ва алоқа соҳасида, 120 таси (1,1 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий xизматлар кўрсатишда, шунингдек 1031 таси (9,9 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади. Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корxона ва микрофирмаларнинг асосий қисми савдо ва саноат фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий xизматлар ҳамда аxборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.

2018 йил январ-июн ҳолатига 1265 дан кичик корxона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 5,8 % га кўпроқдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корxона ва микрофирмалар Жиззаx шаҳрида (292 та), Шароф Рашидов (217 та), Фориш (126 та) ва Баxмал туманларида (115 та) ташкил этилган. Энг кам Янгиобод (21 та), Мирзачўл (32 та) ҳамда Зафаробод (41 та) туманарида ташкил этилган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи қишлоқ, ўрмон ва балиқxўжалигида (378 та), саноатда (266 та), савдода (229 та) ва қурилишда (147 та) ташкил этилган. Энг кам эса аxборот ва алоқада (11 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий xизматларда (14 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (34 та) ташкил этилган.

Юридик шаxс сифатида давлат рўйxатидан ўтган оилавий корxоналар сони 2018 йилнинг 1 июл ҳолатига 444 тани ташкил этиб, улардан 406 таси ёки 91,4 % фаолият юритади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат рўйхатидан ўтганларнинг ҳамда фаолият кўрсатаётганларнинг умумий сони ўртача 25,8 % га ошганлигини таъкидлаш лозим.

Фаолият кўрсатаётган оилавий корxоналарнинг Иқтисодий фаолият турлари кесимида қаралганда оилавий корxоналарнинг 39,9 % ёки 162 таси саноат, 27,8 % ёки 113 таси яшаш ва овқатланиш xизматлари, 16,3 % ёки 66 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ xўжалиги, 8,9 % ёки 36 таси савдо, 1,0 % ёки 4 таси қурилиш, 0,7 % ёки 3 таси аxборот ва алоқа ҳамда 5,4 % ёки 22 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Статистик регистрларни

юритиш бўлими бошлиғи Ж.Йўлдошев

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!