Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди

Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5781-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилди.

Мукофотланганлар орасида Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ХОЛМАТОВ ЭРКИН ЭРГАШЕВИЧ ҳам бор.

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони совриндорларини қутлаш маросими яқин кунларда тантанали равишда ўтказилади, унда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов совриндорларга кўкрак нишонини топширади.

Қайд этиш лозимки, “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.