ДХМ бинолари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда

ДХМ бинолари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда

 “Қиш-ғамини ёзда е“- деган нақл бежизга  айтилмаган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бугун ҳар бир ташкилот олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Айниқса, аҳоли кўп ташриф буюрадиган ташкилотлар ҳар томонлама кузнинг ёмғир ва шамолидан, қишнинг совуқ ва қорида қулай, иссиқ бўлиши лозим.  

Айни вақтда Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. 140 дан ортиқ давлат хизматини кўрсатадиган марказ ҳар томонлама мавсумга тайёргарлик кўрмоғи лозим. Кунига 200-300 нафардан ортиқ мурожаатчи ташриф буюрадиган марказларда кутиш ва хизмат олиш учун етарли шарт-шароитлар ҳозирламоқ зарур.

Айниқса, ходимларнинг саломатлиги ҳамма нарсадан устун туради. Сабаби аҳолининг муаммоси мутахассис билан тезда битади. Демакки, мутахассис саломат бўлсагина бошқаларнинг ҳам хавфсизлигини таъминлаган бўлади.  Барчамизга маълумки бугунги кунда Давлат хизматлари марказларининг аксарияти янги биноларда фаолият юритмоқда. Шароитлар ҳам шунга яраша. Йил якунига қадар вилоятдаги барча ДХМлар янги биноларда фуқароларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси мутасаддилари ҳар бир туман ДХМ, ФҲДЁ бўлимларига бориб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишмоқда. Бу борада бошқарма бошлиғининг ҳам махсус буйруғи ишлаб чиқилган бўлиб, мавжуд маммолар бартараф этилиши кўзда тутилган.

Марказнинг иситиш тизими, қозонхоналар кўздан кечирилди, айрим ФҲДЁ бўлим биноларининг том қисмлари таъмирланди.

Бир сўз билан  айтганда,  мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, амалга оширилган ишлар қишда ҳам ижтимоий тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати