Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. GM Uzbekistan: Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

GM Uzbekistan: Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

сана : 09-08-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 258

GM Uzbekistan’нинг Халқаро пресс клуб материалида хабар беришича, айни дамда компания томонидан Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб 
чиқилмоқда.

GM Uzbekistan АЖ доимий равишда янги моделлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ва янгиланган моделлар асосида компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кўпайтириб бориш ишларини амалга оширади, дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, янги маҳсулотни жорий этиш учун батафсил ўрганиш ва тегишли техник-иқтисодий асосни тайёрлаш зарур. Бундай тадқиқотлар натижалари асосида тегишли давр учун давлат ва тармоқ инвестиция дастурларига янги инвестиция лойиҳаларини киритиш таклифлари киритилган.

"Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ҳозирда ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳани режалаштириш муддатлари белгиланган тартибда тасдиқланади, чунки лойиҳа муддати ўзгаради”. - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Tracker автомобили қачондан сотувга чиқарилиши ҳақида маълумот берганди. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!