Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. GM Uzbekistan сентябрдан янги моделдаги автомобилни сотувга чиқармоқчи

GM Uzbekistan сентябрдан янги моделдаги автомобилни сотувга чиқармоқчи

сана : 12-08-2018   /   Иқтисодиёт, Технология   /   кўрилди: 316

GM Uzbekistan сентябрь ойидан Chevrolet Tracker автомобилларини сотувга чиқаради. Халқаро пресс-клубнинг «Ўзавтосаноат» вакиллари билан ташкил қилган савол-жавобларида бу ҳақда маълум қилинган.

 

Компания автомобиль моделлари қаторини кенгайтириш ва янгилаш устида фаол иш олиб борилаётгани хусусида тўхталган.

«2015 йил октябрь ойидан газ ускунали «Ласетти»модификацияси, 2016 йил март ойидан олд панжараси янгиланган «Спарк» русуми, 2016 йил май ойидан «Нексия» моделининг янги авлоди, 2017 йил апрель ойидан «Малибу» моделининг янги авлоди ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойидан сотуви амалга ошириладиган «Треккер» автомобили кабиларни келтириш мумкин», – дейилади хабарда.

Компания шунингдек, келажакдаги режаларида электромобилларни ишлаб чиқариш ҳам белгилангани маълум қилган. Унга кўра, "А” синфидаги автомобиллар ишлаб чиқариш 2027 йилдан ва "В” синфидаги автомобилларни ишлаб чиқариш эса 2028 йилдан амалга оширилади.

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабар 2017 йилнинг ноябрида тарқалганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!