Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистон шу йилданоқ шакар ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин

Ўзбекистон шу йилданоқ шакар ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин

сана : 12-08-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 73

 

Ўзбекистондаги шакар ишлаб чиқарувчи заводларнинг камида биттаси бу йил иш фаолиятини қайта тиклаши мумкин, дея хабар берди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК раиси ўринбосари Асатилла Салимов Kun.uz мухбирига.

2017 йил охирида йилига 700 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга иккита «Хоразм-шакар» ва «Ангрен-шакар» заводлари миллий валютанинг девальвацияси сабабли ўз ишини тўхтатиб қўйди.

Салимовнинг сўзларига кўра, курснинг сакраши туфайли уларнинг шакари энди 6000 сўм туради. Шу сабабли, Ўзбекистон ички талабни нисбатан арзонроқ импорт шакари ҳисобидан тўлиқ қоплашга мажбур.

«Курс кескин ўзгарганлиги сабабли, улар ҳозирча нарх бўйича рақобатлаша олмайди. Шунинг учун заводларимиз ҳозир ишламаяпти. Менимча, бу йил Ангренда шакар ишлаб чиқариш бошланади. Ҳозирда улар нарх омили, логистикани ўрганмоқда. Давлат шакарнинг 6-7 минг туришини хоҳламайди», - дейди Салимов.

Унинг таъкидлашича, корхоналар раҳбарияти маҳаллий шакарнинг таннархини пасайтириш мақсадида логистика ва бошқа харажатларни оптималлаштиради. Хомашё етказиб берувчилар сифатида Покистон, Таиланд ёки Куба кўрилмоқда. «Агар заводлар иш бошласа, умуман олганда, улар асосан ички талабни қондира олади», - дея қайд этиб ўтди холдинг раисининг ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, яна бир тўхтатиб турувчи омил қанд лавлагисини етиштириш учун ернинг етишмаслигида. Шу сабабли, маҳаллий корхоналар ўзларининг қувватларини хориждан келтирилган шакарқамиш билан тўлдиришга мажбур.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!