Вирусолог эркакларни COVID-19 асоратидан огоҳлантирди

Вирусолог эркакларни COVID-19 асоратидан огоҳлантирди

Коронавирусни енгган беморлар узоқ вақтгача унинг асоратларига қарши даволанишига тўғри келиши мумкин. Устига-устак, Covid-19 эркаклар саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Бу ҳақда 6 декабрь куни америкалик вирусолог Дэна Грейсон «NBC Chicago» телеканали эфирида айтиб ўтди.

Грейсон коронавирусга чалинган эркаклар саломатлиги борасида жиддий хавотири борлигини яширмади. Негаки Covid-19нинг нохуш асоратларидан бири эректил дисфункция бўлиши мумкин. Вирусологнинг фикрига кўра, бемор, ҳатто, тузалгандан кейин ҳам хавфдан йироқ бўлмайди. Чунки коронавируснинг яширин асоратлари умрбод қолиши ҳеч гап эмас.

Грейсон бу борада ўтказилган тадқиқотлар ҳақида ҳозирча оғиз очмаяпти.