ЕЧЛ. Тўрт гуруҳда баҳслар якунланди: Роналду Мессига қарши, «МЮ» Европа лигасига шўнғиди, ирқчи ҳакамни деб ўйин тўхтатилди

ЕЧЛ. Тўрт гуруҳда баҳслар якунланди: Роналду Мессига қарши, «МЮ» Европа лигасига шўнғиди, ирқчи ҳакамни деб ўйин тўхтатилди

Кеча оқшом Европа майдонларида Чемпионлар лигасининг E, F, G ва H гуруҳларидаги сўнгги тур ўйинлари ўтказилди.

Е гуруҳида муддатидан аввал пешқадамга айланган «Челси» «Краснодар» билан муроса кўчасини танлади, 2-ўриндаги «Севилья» эса «Ренн»ни мағлубиятга учратди: инглизлар ва испанлар кейинги босқичда.

F гуруҳида «Лацио» ва «Брюгге» ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди, 2-ўринни эгаллаган италияликлар плей-оффга йўлланма олишди. Германияда камбэк эвазига «Зенит»ни енгган «Боруссия» Д гуруҳда биринчи бўлди.

G гуруҳида «Ювентус» Каталонияда «Барселона»дан дастлабки учрашувдаги мағлубият аламини олди: Роналду (2та) ва Маккеннининг голларига Месси ва Ко биттаям жавоб бера олмади, камига туринликлар гуруҳ пешқадамлигини ўзлариники қилиб олишди. «Динамо» Киев «Ференцварош»ни енгиб, омадини Европа лигасида синаб кўрадиган бўлди.

H гуруҳида «Манчестер Юнайтед» Германияда «Лейпциг»га имкониятни бой бериб, киевликлар ортидан йўл олди. «ПСЖ» — «Истанбул» баҳси ёрдамчи ҳакам меҳмонлар вакилини ирқий камситгани учун 23-дақиқада тўхтатилди. Ўйин натижаси қандай бўлмасин, парижликлар бир оёғи билан 1/8 финалда. Дарвоқе, ушбу ўйин бугун давом эттирилади.

Натижалар

ЕЧЛ, 6-тур, 8 декабрь

Е гуруҳи

Челси – Краснодар 1:1

Голлар: Жоржиньо (28, пенальти) – Кабелла (24).

Ренн – Севилья 1:3

Голлар: Реттер (86) – Кунде (32), Эн-Несири (45+2, 81).

G гуруҳи

Барселона – Ювентус 0:3

Голлар: Роналду (13 пенальти, 52 пенальти), Маккенни (20).

Динамо К – Ференцварош 1:0

Гол: Попов (60).

H гуруҳи

Лейпциг – Манчестер Юнайтед 3:2

Голлар: Анхелиньо (2), Айдара (13), Клюйверт (69) – Фернандеш (80, пенальти), Погба (82).

ПСЖ – Истанбул (қолдирилди)