Хавфли террорчилар гуруҳи фаолиятига чек қўйилди

Хавфли террорчилар гуруҳи фаолиятига чек қўйилди

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати билан ҳамкорликда “Котибатул Тавҳид вал-Жиҳод” (КТЖ) халқаро террорчилик ташкилотининг Волгоград шаҳридаги яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Ушбу тўдага Ўзбекистон фуқароси М.Жабборов раҳбарлик қилаётгани ва унинг аъзолари Россияда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштираётгани аниқланган.

Яқинда ХТТ “Instagram” ва “Telegram” ижтимоий тармоқлари орқали Волгограддаги мужоҳидлик ҳаракатига гуруҳ аъзоларининг алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан раддия берган эди. Бироқ, ҳужра аъзолари бўйича олиб борилган текширув ва ишлов жараёнларида М.Жабборовнинг “Ансорул ал-Дин” халқаро террорчилик гуруҳи жангариси И.Рустамов билан келишувга эришгани ҳақида маълумот олинди. И.Рустамов эса КТЖнинг собиқ раҳбари С.Мухторовнинг яқин одами ҳисобланади.

Узоқ вақт давомида И.Рустамов М.Жабборов гуруҳи аъзоларига мафкуравий ишлов бериб келган ва қўлбола портловчи қурилмалар тайёрлашга оид батафсил йўриқномалар юбориб турган.     

Шунингдек, М.Жабборов Суриядаги мувофиқлаштирувчилари Ё.Абдуллаев ва Н.Аҳрормирзаев кўрсатмасига биноан Интернет орқали аскарларни қидириш ҳамда ёллаш билан шуғулланган. Шу орқали ёлланма аъзоларни кейинчалик ўзининг жиноий гуруҳига жалб этишни мақсад қилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Ё.Абдуллаев 2019 йилда КТЖнинг Туркиядаги агенти бўлган пайтларда Россия ҳудудида меҳнат мигрантлари орасидан махфий террорчилик гуруҳларини шакллантириш билан машғул бўлган.

Ўз навбатида Н.Аҳрормирзаев “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” ХТТ аъзоларига етакчилари С.Мухторов қамоқдан чиқиш муддати номаълум эканлигини таъкидлаб, РФ ҳарбий космик кучлари томонидан берилган авиазарбалар учун ўч олиш ҳаракатлари назарда тутилган тадбирларни фаол босқичга ўтказиш топшириғини беради. Қолаверса, М.Жабборовга Россия ҳудудига борган ҳамтовоқлари орасидан мина портлатиш фаолияти бўйича ўргатилган мутахассислар билан таъминлашга ваъда қилган.