Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистонда кредит фоиз ставкаси ўртача 20% дан ошди

Ўзбекистонда кредит фоиз ставкаси ўртача 20% дан ошди

Cана : 23-09-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 95

 

Август ойида Ўзбекистон миллий валютасида кредит фоиз ставкалари ўртача 20,3 фоизни ташкил этди. Бу кўрсатгич ўтган ойга нисбатан салкам ярим фоизга ошди. Кредит фоиз ставкаларини ҳисоблашда имтиёзли кредит ставкалари ҳисобга олинмайди, дейилади Марказий банк статистикасида.


Йил давомида кредит фоиз ставкалари пасайиб келаётган эди ва апрель ойида банклар кредитни йилига ўртача 19,6 фоиз ҳисобида бериши мумкин эди. Август ойига келиб ставкалар йил бошидаги ҳолатга – 20,3 фоизга қайтди.

Ушбу ўртача кредит фоиз ставкалари ҳисобида имтиёзли кредитлар иштирок этмайди. Имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари Марказий банк сиёсатига бўйсинмайди. Уларнинг тақсими асосан давлат бюджети, бюджет ёнидаги фондлар, ҳамда давлат гарови (гарантия) остидаги чет эл кредитлари ҳисобидан Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда умумий берилган кредитлар миқдорида имтиёзли кредитлар улуши кўп.

"2018 йил январь-июнь ойларида банклар томонидан берилган кредитларнинг 60 фоиздан зиёди имтиёзли кредитлардир. Улар асосан давлат бюджети, Реконструкция ва ривожлантириш фонди ва бошқа манбалар маблағлари эвазига берилган", дейилади Марказий банк пул-кредит сиёсати обзорида.

Ўзбекистонда берилган кредитларнинг умумий миқдори 1 август санасига 61,2 трлн сўмни ташкил этган.

Бундай катта кредит фоиз ставкалари юқори инфляциядан дарак беради. Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярми якунига кўра, базавий инфляция 18,4 фоизни ташкил этган. Расмий инфляция (истеъмол нархлари индекси бўйича) эса август ойида йилига 15 фоизни ташкил этди.

Чет эл валютасида кредитлар уч баравардан кўпроқ арзон. Долларда кредитни ўртача 5,8 фоиздан олиш мумкин. Бир йиллик қисқа муддатли валюта кредитларининг ўртача фоизи эса 8,8 фоиздир. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!