Очиқ осмон остидаги муз майдонининг очилиш вақти маълум бўлди

Очиқ осмон остидаги муз майдонининг очилиш вақти маълум бўлди

7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида очиқ осмон остида қурилган муз майдони ишга туширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, очилиш маросими эртага, яъни 7 январь куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Маросимда Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин иштироки кутилмоқда. Шу билан бирга ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ўтказилади.

Байрам дастурларини томоша қилиш истагидаги ва шахсий конькига эга бўлган музда учиш ишқибозлари учун кириш бепул. Шунингдек, майдон олдида музда учишга мўлжалланган аксессуарлар ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.