14 январь –Қуролли кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

14 январь –Қуролли кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

Бугун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

     

Шу муноосабат билан Жиззах вилоятида ҳам байрам тадбири ўтказилди. Дастлаб, Жиззах шаҳрида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди. 

Шундан сўнг байрамнинг тантанали қисми Жиззах вилоятидаги анжуманлар залида ташкил этилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Маҳалий санъаткорлар томонидан юртни тараннум этгувчи куй қушиқлар ижро этилиб, театр ижодкорлари томонидан қуйилган саҳнавий кўринишлар байрамга ўзгача завқ бағишлади. 

Байрамда бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати