Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими жорий қилинади

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими жорий қилинади

Cана : 11-10-2018   /   Иқтисодиёт, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 55

 

Давлат солиқ қўмитасининг "Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими давлат солиқ хизмати органларида амалиётга жорий этилган "Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсулоти орқали тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини автоматик тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

Дастурий маҳсулот хавфни таҳлил этиш тизимини давлат солиқ органларидаги мавжуд ички ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ташқи маълумотларга, веб саҳифалари ва ижтимоий тармоқлардан олинган ахборотларга асосан қуйидаги йўналишларда:

тадбиркорлик субъектларининг шахсий карточкаларида солиқ қарздорлиги мавжудлигини;

тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ мажбуриятларини бажарилишида солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботларига мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) қайта ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлигини;

тадбиркорлик субъектлари ҳисобот даври мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилини бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) ўзгартириб борилганлигини;

тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларига тегишли бўлмаган тўлов терминаллари билан фойдаланилганлигини;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан айнан бир тадбиркорлик субъекти фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатларни ва бошқа йўналишларни таҳлил қилади.

Дастурий маҳсулот мазкур тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни баллик тизим орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.

Дастурий маҳсулот орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баллик тизимда баҳолаш аниқланган камчиликлар суммаси ва ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан дастурий маҳсулотдан шакллантирилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси таҳлили чорак давомида бир маротаба ҳар чоракдан кейинги ойнинг 25 санасида ўтказилади, бундан банкдан ташқари йирик миқдордаги пул айланмаларни амалга оширган тадбиркорлик субъектларини доимий солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил қилиш муддати мустасно.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ўтказишни келишиш тўғрисида прокуратура органларига ташаббус билан мурожаат қилинади.

Дастурий маҳсулот орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфининг баллик тизими натижаларига кўра солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси қуйидаги уч тоифага бўлинади:

а) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари;
б) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
в) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектлари.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!