Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. КХДРдаги фойдали қазилмалар захиралари 3,3 триллион долларга баҳоланмоқда

КХДРдаги фойдали қазилмалар захиралари 3,3 триллион долларга баҳоланмоқда

Cана : 11-10-2018   /   Иқтисодиёт, Дунё   /   кўрилди: 55
КХДРдаги фойдали қазилмалар захиралари 3,3 триллион долларга баҳоланмоқда, бу Жанубий Кореяникидан 15 марта кўпроқ демакдир. Бу ҳақда Жанубий Корея Минерал ресурслар давлат корпорацияси маърузасида айтилади, деб ёзади «ТАСС».

Унинг маълумотларига кўра, КХДРда, хусусан, 6 миллиард тонна магнезит, 2 миллион тонна графит ва 250 минг тонна вольфрам бор. Пхеньян аввалроқ чет эл компаниялари билан уларни қазиб олиш ва инвестициялар бўйича 40 та битим имзолаган эди, уларнинг 90 фоизини Хитой компаниялари ташкил қилади.

Ҳукмрон «Тобуро» демократик партиясидан депутат Пан Чжун шу муносабат билан Хитойнинг КХДР фойдали қазилмалар бозоридаги етакчилиги юзасидан хавотир билдириб, Сеулни уларни қазиб олишга қўшилиш имкониятини тезроқ кўриб чиқишга ундади.

«Агар Жануб Шимолнинг ресурсларидан фойдаланиш имкониятини қўлга кирица, биз уларни бир неча асрлар давомида барқарор ишлатишимиз мумкин», — деди парламентарий.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!