Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистон аҳолиси доллар курси ўсишини кутмоқда

Ўзбекистон аҳолиси доллар курси ўсишини кутмоқда

Cана : 22-10-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 93

Марказий банк томонидан сўровда иштирок этганларнинг катта қисми фикрича, Ўзбекистонда декабрь ойининг охирига келиб доллар курси 8289 - 8310 сўмлик кўрсаткичда бўлади. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари, 2018 йил III чорак» ҳисоботида айтилади.

2018 йил январь - сентябрда ўтказилган сўровда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида жами 750 нафар жисмоний шахс ва 300 та юридик шахс иштирок этди.

Сўров якунлари бўйича «8289-8310 сўм» варианти ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар томонидан энг кўп танланди. Респондентлар бир оз камроқ даражада «7882 - 7890» вариантини кўрсатишди. Долларнинг курси 7500 сўм атрофида бўлишига ишонаётганлар сони жуда кам.

Қайд этиш керакки, охирги ойлардаги сўмнинг қадрсизлана бошлаши сўровда иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларнинг келгусидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси бўйича кутилмаларида ўз аксини топди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!