Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. 2020 йилгача гўшт, картошка, шакар ва гуруч бож тўловларисиз олиб кириладиган бўлди

2020 йилгача гўшт, картошка, шакар ва гуруч бож тўловларисиз олиб кириладиган бўлди

Cана : 01-11-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 67
Президентнинг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистонга олиб кирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январга қадар қуйидагиларни мамлакатга божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин:
  • Тирик йирик қорамол, қўй-эчкилар;
  • Қорамол, қўй ва эчки гўшти;
  • Картошка, соя ловияси;
  • Кунгабоқар, кунжут уруғи;
  • Шакар, гуруч.

Шунингдек, цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам 2020 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Божхона имтиёзлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, жумладан, цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!