Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистонда газ нархи ҳам оширилади

Ўзбекистонда газ нархи ҳам оширилади

Cана : 02-11-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 95

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 16 ноябрдан бошлаб аҳоли учун табиий газ нархининг оширилишини тасдиқлади. Нархлар 2019 йилда яна бир марта оширилади.

Ҳукумат қарорида табиий газ нархи бир куб метр учун 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмгача кўтарилиши назарда тутилган.

"Ўзбекэнерго” АЖ 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилди. Хусусан, бир киловатт электр энергияси нархи 250 сўмгача (ҳозир 228 сўм 60 тийин) ошади. Бундан ташқари, 2019 йил 1 июндан бошлаб яна 280 сўмгача ошади.

Шунингдек, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари: Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр; Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр; дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр; ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!