Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоиздан кўпроқ ошади

Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоиздан кўпроқ ошади

Cана : 03-11-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 141

Йил давомида Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг иш ҳақи қарийб 52 фоиз оширилади. 2018 йилнинг 1 декабрида иш ҳақи дастлаб 20 фоиз ошади. Бу ҳақда Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.

"Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишни тартибга солди. Шундай қилиб, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг ойлик маошлари 20 фоиз оширилади”, – деди Дилшод Султонов.

2019 йилда иш ҳақи икки марта оширилади: апрель ойида 15 фоиз ва кузда 10 фоиз.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимига 800 млрд сўмга яқин инвестиция киритилди. Кейинги йилда ушбу кўрсаткични 1,2 трлн сўмга ошириш режалаштирилмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида тиббиёт муассасалари ходимларининг ойлик маоши ўртача 1 млн сўмдан кўпроқ бўлгани қайд этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини ошириш лозимлигини, хусусан, тиббиёт ходимлариникини 26,5 фоиз, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва илмий ходимлариникини 1,5 баробар ошириш зарурлигини таъкидлади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!