Вилоят 4-сектори фаолиятининг натижадорлиги баҳоланди

Вилоят 4-сектори фаолиятининг натижадорлиги баҳоланди

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасида 4-секторнинг 11 ойлик фаолиятини баҳолаш механизмлари натижасига  бағишланган семинар ташкил этилди. Унда  барча туманлар, шаҳар 4-сектори раҳбарлари, котиблари ва баҳолаш механизмлари учун масъул булган вилоят ташкилотларининг ходимлари иштирок этишди.

Семинарда вилоят ДСБ бошлиғи Б.Ташпулатов ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоевлар сўзга чиқиб, секторлар фолиятини баҳолаш механизмлари хусусида сўз юритдилар. Жумладан, ДСБ томонидан кунлик берилаётган маълумотлар  “saxovat.argos.uz” дастурига киритилиб, маълумотлар базаси билан солиштириш орқали баҳолаб борилади. Натижада камбағалликни қисқартириш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” билан ишлаш борасидаги маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлиги таъминланади.

Семинарда барча йўналишлар бўйича вилоят 4-сектори томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар тингланди. Хусусан, бу ҳудудда 67 та маҳалла, 51  мингта хонадон мавжуд бўлиб, уларда 66,3 мингта оила истиқомат қилади. Аҳоли сони эса 304 минг нафар. Йил давомида бу оилалар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, ёлғиз кексалар ва карантинда даромадини йўқотган оилалар  йўналишлари асосида тавсифланиб, аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида ёрдам кўрсатиб борилди. Хусусан, сектор ҳудудида жами эҳтиёжманд оилалар сони 4582 тани ташкил этиб, асосий эътибор  фуқароларнинг муқим даромад манбаига эга бўлишларига қаратилди. Натижада йил давомида эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатли 5 089 нафар аъзосининг 4 974 нафари ёки 98 фоизи ишга жойлаштирилди.

Карантин бошлангандан ҳозирга қадар 1 164 нафар саховатпеша тадбиркорлар билан ҳар бир эҳтиёжманд ҳолидан хабар олиниб, уларга жами 5,4 млрд.сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Иқтисодий аҳволи яхшиланган муҳтож оилаларни босқичма-босқич “темир дафтар”дан чиқариш бўйича “Вақтинчалик тартиб”да асосида бугунги кунга қадар халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари сессияларида 3 098 та оила “темир дафтар”дан чиқарилди.

Семинарда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар форумида билдирган фикрлари ва таклифлари юзасидан олиб борилган ишлар хусусида ҳам тўхталинди. Жумладан, йил давомида чекка ҳудудларда ёшлар билан 117 марта учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. 4-сектор раҳбари билан учрашувда 4 030 нафар ёшларнинг иштироки таъминланиб, билдирилган 809 та муаммоли масаланинг 635 таси жойида ҳал этилди,  80 таси тегишли ташкилотларга юборилиб назоратга олинди, 84 тасига тушунтириш берилди ва 10 таси манзилли дастурга киритилди. Ўтказилган учрашувларда 521 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Семинарда  4-сектор масъулларининг сектор ишини янада самарали ташкил этиш бўйича таклифлари, фикрлари ва  келгуси режалари тингланиб, муҳокама қилинди.  Жорий йил якунига қадар “Темир дафтар”да қолаётган 1 484 та эҳтиёжманд оилага манзилли ёрдам кўрсатган ҳолда  рўйхатдан  чиқариш ва бандлиги таъминланмаган 115 нафар фуқарони ишга жойлаштириш бўйича аниқ режалар баён қилинди. 

Жиззах вилояти ДСБ ахборот хизмати