2021 йилда қуввати 100 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилади

2021 йилда қуввати 100 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилади

2021 йил октябрь ойида қуввати 100 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси ишга туширилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди.

2020 йилда хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида 6 та янги электр станцияси қурилиши бошланган. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар, умумий қуввати эса 2 минг 700 мегаваттни ташкил этади.

2021 йилда мамлакатимизда 1 минг 387 мегаваттлик қувватга эга 9 та янги электр станцияси ишга туширилади.

Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 мегаватт бўлган 4 та янги иссиқлик электр станцияси қурилади.

Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси ишга тушириш режалаштирилмоқда. Булар Самарқанд вилоятида Франциянинг «Total Eren»  компанияси, Навоий вилоятида Бирлашган араб амирликларининг «Masdar»  компаниялари ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда.