Қандай қилиб бутунлай бахтли бўлиш мумкин?

Қандай қилиб бутунлай бахтли бўлиш мумкин?

Ўзимизни бахтли деб ҳис қилиш ва ҳар бир ўтган кун учун хурсанд бўлиш бўйича минглаб маслаҳат ва психологик услублар мавжуд.

“Раҳмат” дейишни ўрганиш

Нима содир бўлади: Бир киши ёки тақдирга миннатдорчилик билдирганимизда ҳаётнинг ижобий томонларига диққатимизни қаратамиз. Ёқимли нарсалар тўғрисидаги хотиралар бош миянинг олд қатламида сератонин ишлаб чиқарилишини йўлга қўяди. Бундай усулдан тушкунликни даволашда фойдаланилади.

Муаммо бирин-кетин ҳал қилиш

Нима содир бўлади: Мия 24 соат мобайнида бизни ҳавотирга солаётган ҳар бир муаммонинг ечимини излайди. Бунинг учун кўп қувват талаб этилади, шунинг учун мия чарчаган, бироқ натижа бўлмаган ҳолатларда ғашлик ва изтиробни ҳис этамиз. Бироқ қабул қилинган ҳар бир қарор учун у ўзини нейромедиатор – лимбик тизимни тинчлантириб, дунёни ёрқин рангларда кўришимизда ёрдам берадиган модда билан сийлайди. Шунинг учун муаммоларни ҳақиқатан ҳам бирин-кетин ҳал қилган маъқул.

Йиғилиб қолган салбий фикрларни ташқарига чиқариш

Нима содир бўлади: Ёқимсиз нарсани кўрганимизда ва бизга ёқмаган нарса ҳақида айтганимизда миянинг турли бўлимлари ишга тушади. Сўнгги ҳолатда ёқимсиз ҳислар одамга камроқ таъсир кўрсатади. Шунинг учун ичимизда йиғилиб қолган салбий фикрни айтсак, мия сератонин ишлаб чиқаришни ишга тушириб, ҳатто ҳар қандай ёқимсиз ҳолатда ҳам ижобий томонларни топади.

Тегиш ва қучоқлаш

Нима содир бўлади: Ижтимоий ҳамкорлик инсон учун муҳим. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан қўл билан тегиш ва қучоқлаш одамларга касалликдан кейин тезроқ тузалишга ёрдам беради. Агар тактил алоқа ҳаётдан бутунлай олиб ташланса, мия буни жисмоний оғриқ сифатида қабул қилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам миянинг бир хил зонаси жавоб беради. Натижада кайфиятга таъсир қиладиган жараёнлар ишга тушиб, тушкунлик юзага келишига олиб келади.

Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш

Нима содир бўлади: Янги ахборот мия учун атроф-муҳитнинг доимий равишда ўзгариб боришини англатади. Шу сабабли у мослашишга ҳаракат қилади, ривожланади ва янги маълумотни олгани ва қайта ишлагани учун ўзини дофамин – хурсандчилик гормони билан сийлайди. Агар бахтли бўлишни истасангиз, янгиликни синаб кўриш, муҳитни ўзгартириш ва ўзингиз билмаган нарсани ўрганишдан чўчиманг.

Спорт билан шуғулланинг

Нима содир бўлади: Жисмоний босим – тана учун зўриқиш. Зўриқиш босими тугаши билан эндорфин моддаси ишлаб чиқарилади. У мия гипофизи томонидан мукофот сифатида ишлаб чиқарилади ва оғриқни камайтириб, кайфиятни кўтарадиган опиатлар (масалан, морфий)га ўхшайди. Марафонча югуриш шарт эмас, ҳатто оддий сайр ҳам мўъжиза амалга оширишга қодир. Бежизга кўпгина ёзувчи ва бастакорлар уни ижодий жараённинг мажбурий шарти ҳисобламайдилар.

Тўйиб ухлаш

Нима содир бўлади: Қоронғуликда ухлаётган вақтимизда ҳозирча биз ухлаяпмиз қоронғиликда, ажратилади гормон мелатонин – организмдаги барча жараёнларни секинлаштирадиган, унинг тикланишига ёрдам бериб, гипоталамусдаги сератонин миқдорини оширадиган гормон ажратилади. Агар мия ёруғликдаги ўзгаришни қайд этса, танани уйғотиш учун зўриқиш гормони ажраб чиқади. Шунинг учун бир суткада 6-8 мобайнида қоронғу хонада ухлаш муҳим саналади.

Ёқимли нарсани кутиш ҳолатида бўлиш

Нима содир бўлади: Лаззат, масалан овқатни кутиш жараёни Павлов томонидан кашф этилган олдиндан сўлак ажратиш рефлексига ўхшайди. Мия ёқимли ҳолатни кутаётганида ўзига хос ҳузурни ҳис этади. Шунинг учун биз қандайдир воқеа содир бўладиган, масалан туғилган кун ёки тўй маросими, дўст билан учрашув ёки оддий иш куни якунинига неча соат ва дақиқалар қолганини ҳисоблашни яхши кўрамиз.

Агар миямиздан бари қандай бўлиши лозимлиги тўғрисидаги шаблон чиқариб юборилса ва ҳаммаси қандай бўлса шундайлигидан завқланилса, кутилмаганда бахтли инсонга айланиш мумкин.

Манба: LifeHaq.uz