"ЖЧ-2022" саралаши. Япония рақибини 14:0 ҳисобида таслим қилди

"ЖЧ-2022" саралаши. Япония рақибини 14:0 ҳисобида таслим қилди

Бундан бироз аввал “ЖЧ-2022” Осиё минтақаси саралашининг 8-турида “F” гуруҳи пешқадами Япония сафарда Мўғулистонга қарши баҳс олиб борди.

Ўйин 0:14 ҳисобида японларнинг ўта йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни ўйиндаги голларни Такуми Минамино 13', Юя Осако 23', 55', 90', Даити Камада 27', Морита 33', Хаш-Эрдене Туя 39' (автогол), Шо Инагаки 68', 90', Жуня Ито 73', 79', Кёго Фурухаши (78', 86') ҳамда Такума Асано 90' киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг Япония терма жамоаси ўз ҳисобидаги очколар сонини 15 тага етказиб олди. Мўғулистон эса 3 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.

ЖЧ—2022 саралаши
F гуруҳи

Мўғулистон—Япония 0:14
Голлар:
 0:1 — 13 Минамино, 0:2 — 23 Осако, 0:3 — 26 Даити Камада, 0:4 — 33 Ҳидемаса Морита, 0:5 — 39 (автогол) Хаш Эрдене Туя, 0:6 — 55 Осако, 0:7 — 68 Инагаки, 0:8 — 73 Ито, 0:9 — 78 Фуруҳаси, 0:10 — 79 Ито, 0:11 — 86 Фуруҳаси, 0:12 — 90+1 Асано, 0:13 — 90+2 Осако, 0:14 — 90+3 Инагаки.


F гуруҳидаги ҳолат