Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Telegram’да пул топишни истайсизми?

Telegram’да пул топишни истайсизми?

Cана : 12-01-2019   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 575

Кейинги вақтларда интернет фойдаланувчилари орасида «Telegram’да қандай қилиб пул ишласа бўлади?» мазмунидаги саволлар кўпайиб бормоқда. Шу каби қизиқувчилар кўплиги боис, бу борадаги бир нечта тавсиялар тўпламини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай пул топса бўлади?

Аввало, имкониятингизни ва йўналишингизни аниқлаштиринг

Ҳозирги кунда Telegram’да янгиликлар, қизиқарли видеолар улашувчи, тематик ва бозор каналлар жуда кўп. Каналлари орқали миллионларни ишлаётган ёшларимиз ҳам бор. Лекин, улар бекорчи вақтларида шунчаки, канал очиб, бирдан одам кўпайиб кетганидан сўнг, реклама беришни йўлга қўймаганлар. Бошида деярли ҳам бир канал эгаси аудитория йиғиш учун роса ҳаракат қилган. Асосийси, улар бошқалардан ажралиб турувчи контент билан канални машҳур қилганлар. Сиз ҳам шундай ўзига хос такрорланмас контентларга бой канал очиб, уни юрита оласизми?

Янгиликларни сайтдан олиб каналга жойлаштириб, одам кўпайтириш эса ҳозир унча ҳам осон эмас. Имкони бўлса, ўзингиз қизиққан ёки фаолият олиб бораётган соҳада канал очсангиз, юритиш ҳам осон бўлади.

Агар савдо билан шуғулланиш учун канал очаётган бўлсангиз, юртимизда электрон савдо билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш кераклигини унутманг.

Каналга эсда қоладиган ва чиройли ном қўйиш ҳам муҳим саналади.

Махфий (Private) гуруҳ очсангиз эса, айнан қанақа мавзуда фаолият юритиш ҳам муҳимдир. Бундай гуруҳларга иштирокчилар махсус ҳаволалар орқали қўшилади. Private гуруҳнинг каналдан афзаллиги – унда сиз кичик гуруҳларни тузиб, дарслар ёки тренинглар ўтишингиз, шунингдек, гуруҳ аъзолари билан ўзаро фикр алмашишингиз мумкин. Махфий гуруҳни аниқ режа асосида очиш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли, Private гуруҳлар бўйича келгусида алоҳида мақола қилиш ниятидамиз.

Ҳозир яна каналлар ҳақида.

  1. Каналнинг «оформление»си – унинг қиёфаси

Канал учун логотипни квадрат шаклда, 1080х1080 пикселлик ҳажмда тайёрлаш тавсия этилади. Унутманг, Telegram’да логотип кичик кўринишда шу сабабли, деталларни каттароқ ва ёрқин рангларда, сифатли форматда тайёрланг.

  1. Канални юритиш

Бўш каналга ҳеч ким аъзо бўлмайди. Каналингиз тематикасидан келиб чиққан ҳолда, бошида учтадан бештагача қизиқарли постни каналга жойлаштиринг. Кейинчалик ҳар куни 2-3 та қизиқарли контент жойлаштириб боринг. Имкони бўлса, 2 кунлик контентларни олдиндан тайёрлаб қўйинг. Яна бир тавсия: канални tgstat.ru сайтида рўйхатдан ўтказинг. Бу канални статистикасини юритишда ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, СоntrollerBot орқали 3 кунлик постларни режалаб қўйишингиз мумкин.

  1. Аудитория йиғиш (энг қийини шу ерда)

Ҳозирги кунда каналга одаш йиғиш сон иш эмас. Сабаби – каналлар кўп, рақобат кучли. Одам йиғишнинг эса 2 та шартли тури бор: пулли ва бепул.

Пулли:

  • фойдаланувчиси кўп ва фаоллиги юқори каналларда реклама бериш;
  • Facebook, Instagram саҳифаларидаги реклама бериш;
  • ботлар орқали йиғиш (тавсия этилмайди).

Бепул:

  • смартфонингиздаги 200 тагача контактни каналга қўшиш;
  • VP – ўзаро реклама, яъни фаоллик бўйича ўзингизникига тахминан тенг бўлган бирор канал билан ўзаро келишиб, бир-бирини реклама қилиш. Айтайлик, соат 21.00 дан 06.00 га қадар;
  • машҳур форумлар ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда, Facebook, Instagram’даги саҳифалар изоҳларида реклама бериш;;
  • каталогларда ( асосан, 1000 тадан кўпайгач қўйилади) реклама бериш.

Шаҳсий кузативмда эса, канални энг яхши реклама қилиш бу яхши контент орқали катта каналда реклама қилиш бўлган.

  1. Қандай пул топилади?

Каналда пул топишнинг энг асосий тури бу – реклама. Авваллари реклама беришда каналлардаги фойдаланувчилар сонига аҳамият берилар эди. Ҳозирги кунда эса ҳар бир постнинг кўрилиш фаоллиги асосий ҳисобланади. Чунки, ҳар хил ботлар орқали одам кўпайтириш мумкин, лекин фаолликни ошириш қийин.

Каналингизда ҳар бир пост кунига 2000 та одам кўришни бошлагандан кейин унга реклама жойлаштириш бўйича таклифлар туша бошлайди.

Шу билан бирга, рекламаларни кўпайтириш ёки ёлғон рекламаларни жойлаштириш тавсия этилмайди. Сабаби, кўп реклама фойдаланувчиларни безор қилиши мумкин.

Эслатма! Сўнгги вақтларда машҳур каналлар рекламани жойлаштириш билан шуғулланишда Давлат хизматлари агентлиги томонидан бериладиган рухсатнома билан фаолият олиб бормоқдалар. Сабаби – бу ҳам бир бизнес туридир. Бизнес эса солиқ тўлаши шарт.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!