Актёр Бобур Йўлдошев раҳбарлик лавозимига тайинланди

Актёр Бобур Йўлдошев раҳбарлик лавозимига тайинланди

Актёр Бобур Юлдашев  «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаси бадиий раҳбари этиб тайинланди.

Б. Юлдашев, 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий.

Ўзбекистон Ёшлари театри қошидаги драматик санъат Мактаб-Студиясига 1993 йилдан 1998 йилгача тугатган, ҳамда 2003 йили Тошкент Давлат санъат институтининг «Драма театри ва кино актёрлиги» факультетини тамомлаган. Олий тоифали актёр.

Бобур Юлдашев 1998 йилдан бўён кинода ҳам ўз ижодий фаолиятини олиб боради. «Ўзбекфильм» киностудиясида 90дан зиёд киноленталарида иштирок этиб, шулардан 60дан ортиғида бош қаҳрамонларни яратди.