Урганчда юк машинаси ёниб кетди

Урганчда юк машинаси ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда «Урганч шаҳри марказида сомон ортилган юк машинаси троллейбус симига тегиб кетиши оқибатида сомон ёниб кетганлиги айтилмоқда» деган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам, 22 июль куни соат 00:13 да Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Когон метал савдо сервис» МЧЖга қарашли бўлган юк машинаси Урганч шаҳар А.Баҳодирхон кўчаси бўйлаб кетаётганида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида юк автомобилининг салон қисми ҳамда юк хонасидаги сомонлари ёнган ва ҳайдовчи З.О. автомашинадан тушмоқчи бўлиб, пастга сакраган вақтида чап оёғи болдир суяги ёпиқ синиши ташхиси билан ВШТЁИМга ётқизилган.

Ёнғинга соат 00:18 да етиб борилиб, соат 00:23 да ўраб олинган ва 01:02 да ўчирилган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинга 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан махсус автотранспорт воситалари жалб этилган.

Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа, тахминан, 4 километрни ташкил этади. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.