Вадим Абрамов "Ал Айн"га қарши ўйин учун БААга кимларни олиб кетди?

Вадим Абрамов "Ал Айн"га қарши ўйин учун БААга кимларни олиб кетди?

Хабарингиз бор, 28 январь куни «Бунёдкор» Осиё Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичи доирасида сафарда БААнинг «Ал Айн» жамоаси меҳмони бўлади.

Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Дубай томон учган «қалдирғочлар» у ердан Ал Айн шаҳрига йўл олишади. Жамоа Ал Айн шаҳридаги беш юлдузли «Ayla Grand» меҳмонхонасига жойлашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Сафарга йўл олган футболчилар рўйхати:
Абдумавлон Абдулжалилов, Сардор Абдураимов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронжон Эргашев, Анвар Ғофуров, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Жасурбек Жалолиддинов, Сарвар Каримов, Мурод Холмуҳаммедов, Ҳумоюн Муртазоев, Баҳодир Пардаев, Лутфулла Тўраев, Ҳасан Йўлдошев, Расул Йўлдошев, Бобурбек Фарҳодов, Владислав Нуриев, Суҳробжон Ярашев.

Эслатиб ўтамиз, «Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашуви 28 январь куни Ал Айн шаҳридаги «Hazza Bin Zayed» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:40да старт олади.