Дунёнинг энг бадавлат юлдузлари

Шон-шуҳрат ўз-ўзидан ёқимли, бироқ бонус сифатида жаҳонга машҳур бўлиш жуда катта пул олиб келади. Ҳар йили дунёнинг энг бадавлат ва машҳур кишилари рўйхатини чоп этувчи Forbes экспертлари биринчи даражали юлдузлар даромадларини кузатади. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

Футболчилар, мусиқа олами вакиллари, актёрлар — бу йил уларнинг қай бирлари бутун бир мамлакатларни сотиб олиш учун етарли пул тўплагани ҳақида билиб олинг. 

 

Лионель Месси

Фото: Fox Sports

Йиллик даромади: 80 миллион доллар
Касби: спортчи
Ёши: 30

Лионель Месси,  "Барселона" жамоаси учун тўп сурувчи аргентиналик футболчи. У 30 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг юқори маош тўланувчи спортчи ҳисобланади. 2016 йилда Месси Adidas билан реклама шартномасини узайтирди ва 27 миллион долларга бойиди.

 

Жастин Бибер

Фото: The Inquisitr

Йиллик даромади: 83,5 миллион доллар
Касби: Мусиқачи
Ёши: 23

Канадлик қўшиқчи ўтган цили юздан ортиқ концерт ўтказди ва бу унинг йиллик даромадини жиддий оширди. Бибер дунёнинг энг бадавлат артистларининг топ-20 рўйхатида қолмоқда. Кўнгилочар машғулотлар учун эса Кэльвин Кляйн билан тузган реклама шартномаси ортидан келадиган пулларни сарфлайди.

 

Криштиану Роналду

Фото: Le10sport

Йиллик даромади: 93 миллион доллар
Касби: Спортчи
Ёши: 32

Real Madrid юлдузи 2016 йилнинг охирида ўз шартномасини узайтирди ва ўзини йиллик 50 миллион доллар ставка билан таъминлади. Тахминан худди шу вақтда Nike Роналду билан миллиард долларлик суммага бир умрлик реклама шартномасини имзолади.

 

Дрейк

Фото: Business Insider

Йиллик даромад: 94 миллион доллар
Касб: Мусиқачи
Ёш: 31

Америкалик рэпер ўтган йили нақ икки кучли турни амалга оширишга муваффақ бўлди - Summer Sixteen ва Boy Meets World, бу эса унинг молиявий ҳолатини сезиларли даражада яхшилади. Умуман олганда. Дрейк дунёнинг энг стриминг рэп-артисти ҳисобланади - онлайн унга жуда яхши даромад келтиради. Боз устига, Дрейк Apple, Sprite ва Nike компаниялари билан бир неча шартнома имзолади.

 

Жоан Роулинг

Фото: Floor8

Йиллик даромад: 95 миллион доллар
Касби: ёзувчи
Ёши: 52

Машҳур "Ҳарри Поттер" муаллифи 20 йил аввал дунё юзини кўрган лойиҳасидан ҳануз дивидендлар олади. Франшизанинг навбатдаги қисми "Фантастик йиртқичлар ва улар яшовчи макон" 812 миллион доллар фойда келтирди. Бу эса сеҳргарлар тарихи ҳали узоқ давом этишини билдиради.

 

Бейонсе Ноулз

Фото: Vogue

Йиллик даромади: 105 миллион доллар
Касби: Мусиқачи
Ёши: 36

Forbes маълумотларига кўра, Бейонсе биргина Formation World Tour учун тахминан 250 миллион доллар ишлаб олган. Бундан ташқари, Tidal оқим сервисининг салмоқли улуши қўшиқчига тегишли, у ерга жуда катта пуллар сармоя қилинади.

 

Шон Комбс

Фото: Getty Images

Йиллик даромад: 130 миллион доллар
Касби: Мусиқачи
Ёши: 48

Пи Дидди нафақат мусиқий билими, балки тадбиркорлик даҳоси экани билан ҳам машҳур. У ўзининг либослар коллекцияси сотувидан жаҳон бўйлаб уюштирадиган турларига нисбатан анча кўп пул топади. Бунга Ciroc элита ароғи ишлаб чиқарувчилари билан тузган кўп миллионлик шартномасини қўшсак, қарабсизки, қаршингизда дунёнинг энг бадавлат мусиқачиси!

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 09 12 2017 йил
0
328

Ўхшаш янгиликлар


  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • h.fozilov2011@gmail.com
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига