Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. 2018 йилда Сизни нималар кутмоқда?

2018 йилда Сизни нималар кутмоқда?

Cана : 01-01-2018   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 663
Ит йили "товуқ” учун...
(1933, 1945, 1957, 1969, 1981, 1993, 2005, 2017)
Ҳаётнинг исталган жабҳасида омад кафолатланган. 2018 йил бошланиши билан мисли кўрилмаган зафарлар қуршаб олади. Мақсадларингизга тез ва осон эришасиз. Шахсий фронтда ҳам бахт "уммони”да сузасиз.

Ит йили "тўнғиз” учун...
(1935, 1947, 1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019)
Ёрқин келажагингиз учун қулайликдан воз кечиб, фаол меҳнатга ошно бўлишингизга тўғри келади. Очиқкўнгиллигингиз боис атрофингиз тўла одам. Бироқ 2018 йилда улар сафидан ишингизни орқага тортадиган бекорчиларни чиқариб ташлаганингиз маъқул.

Ит йили "сичқон” учун...
(1924, 1936, 1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008)
Эътиборингизни нафақат маблағ ва карьера, балки ҳамкасбларингизга ҳам қаратинг. Аниқроғи илиқ муносабатларни йўлга қўйинг. Юқори карьерани кўзлаяпсизми, ақлий салоҳият талаб этадиган исталган йўналишда омад сиз томонда бўлади. Объектив ва соғлом фикр бўлсангиз бас. Бироқ сира омадни кимдир қўш-қўллаб тортиқ қилишини кутманг, ундай бўлмайди.

Ит йили "йўлбарс” учун...
(1926, 1938, 1950, 1962, 1974, 1986, 1998, 2010)
Муносиб меҳнатингиз кўзлаган мақсадингизга эришганингиздагина молиявий барқарорлик билан мукофотланади. Шахсий ҳаётингиз эса кутилмаган буришлардан ҳоли бўлади.

Ит йили "балиқ” учун...
(1928, 1940, 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012)
Муаммолар дуч келганда "ит” сизни қўллаб-қувватлайди, ҳимоя қилади. Биргина илҳомланиш борасида сизга ёрдам беролмайди. Мисли кўрилмаган натижага эришиш учун жамоавий ишлаш ҳам ас қотади.

Ит йили "от” учун...
(1930, 1942, 1954,1966, 1978, 1990, 2002, 2014)
Олижаноб, донишманд бўлганингиз учун ҳам "ит” йилида бошқалар йиллаб меҳнат сарфлаб эришадиган маррага сиз осонгина эришасиз. Бироқ шунга яраша ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида фаол бўлинг!

Ит йили "маймун” учун...

(1932, 1944, 1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016)
Дадиллик, хурсандчилик, саёҳат, қисқаси истаган хоҳишингиз муҳайё бўлади. Бироқ ниятларингиз рўёби эвазига ўз устингизда ишлаш, меҳнат қилиш талаб этилади.

Ит йили "ит” учун...
(1934, 1946, 1958, 1970, 1982, 1994, 2006, 2018)
Катта ҳам, кичик ҳам қийинчиликка дуч келмайсиз. Осойишталик, барқарорлик сизни хушнуд этади.

Ит йили "сигир” учун...
(1925, 1937, 1949, 1961, 1973, 1985, 1997, 2009)
Меҳнаткаш "сигир” 2018 йил "соҳиби” томонидан хурмат, қўллаб-қувватлашга эга бўлади. Четдан қараганда, ҳаётингиз бир "қолип”да, зерикарлидек туюлади, аслида эса аксинча. 2018 йилда кенг миқёсдаги ғалабаларга эришмассиз, бироқ ўзингиз билан ғурурланишга арзирли сабаблар етарлича бўлади.

Ит йили "қуён” учун...
(1927, 1939, 1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011)
Соддагина "қуён”лар 2018 йилни ғалабалар билан ўтказади. Камтаринлиги боис ортга суриб келаётган ишларингизда нималарга қодирлигингизни кўрсатинг. Муҳими ўз кучингизни муносиб баҳолай олинг!

Ит йили "илон” учун...
(1929, 1941, 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013)
Атрофдагиларнинг фикри билан ҳисоблашишни бошлайсиз. Муваффақиятларга осонлик билан эришмайсиз, тинимсиз меҳнатгина омадингизни таъминлайди. Моддий ахволингиз эса барқарор бўлади.

Ит йили "қўй” учун...
(1931, 1943, 1955, 1967, 1979, 1991, 2003, 2015)
2018 йилдаги ҳар бир қарорингизни ўйнаб эмас, ўйлаб қабул қилишингизга тўғри келади. Мақсадингизни аниқ белгилаб олсангиз, 2018 йил "соҳиби” сизга албатта ёрдам қўлини чўзади.

Манба: Darakchi.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!