“ҒАРОЙИБ ҲОДИСАЛАР ИЗИДАН…”

ҒОРЛИКЛАР

 

Беш қиз ерости саёҳатига боришди-ю, ғор ичкарисида адашиб қолишди. Бахтга қарши, у ерда қонхўр, одамсифат маҳлуқлар истиқомат қилишарди. Машҳур Голливуд даҳшатли фильми "Спуск”нинг сюжетини худди шу ғордан олишган. Лекин фильм режиссёрининг айтишича, фильм бўлган воқеага асосланган экан…

Бу ҳақда Британия ҳафтаномаларидан бирининг мухбирига режиссёр Нил Маршалл айтиб берганди. Унинг гапига қараганда, икки йил аввал Кейт исмли яқин таниши дугонаси билан бирга ғор саёҳатига кетибди. Қизлар уйга қайтишмади. Ғор ўта узун бўлгани сабаб қизларнинг бўлаклаб ташланган жасадларини узоқ вақт қидириб зўрға топишди. Кейтнинг дугонаси ётган ер яқинида қон аралаш оёқ излари мавжуд эди. Бироқ из одамникидан бироз фарқ қилади. Бармоқлар жойлашган қисми қийшиқ. Мутахассислар изга қараб аниқлашди. Бу одам изи эмас. Балки одамсифат жонзотга тегишли. Унинг бўйи бир метр эллик сантиметр келади. Гавдаси букри. Кўзи йўқ.

Орадан яна бирмунча вақт ўтиб ҳинду қабилалари вакиллари шу тўғридаги афсонага ўхшаш воқеаларни ҳам ҳикоя қилиб беришди. Бир пайтлар уларнинг аждодлари худди шу маҳлуқларга қурбонлик келтиришар, агар келтиришмаса, ўзларига кечалари ҳужум қилиб, кўпчиликни бўғизлаб кетаркан.

Олимлар бу махлуқларни қор одамларга ҳам таққослаб кўришди. Тўғри, бўйлари деярли мос келади. Фақат қор одамлар ҳеч қачон инсонга ҳужум қилишмайди, ўлдиришмайди. Махлуқларга эса қуролсиз дуч келиб қолган одам ҳеч қачон тирик қолмаган.

Худди шундай ҳолат 2002 йили Африканинг Руанда давлатида ҳам кузатилган. Ўн йиллардан бери давом этаётган фуқаролар урушидан чарчаган десантчилар навбатдаги жангдан қайтаётиб рўпараларидан чиқиб қолган ғорда дам олмоқни ният қилишганди. Ярим тунда эса уларга юқорида тасвирланган каби одамсифат махлуқлар ҳужум қилишди. Яхшиямки, ҳаммаларида қурол бор эди. Автоматлардан ўқ узиб махлуқлар тўдасини даф этишди. Аскарларнинг кейинроқ ҳикоя қилишларича, улар ўлдирган махлуқлар гарчи одамга ўхшаб кетсалар-да, кўзлари йўқ экан. Лекин йўлдан адашишмай, ўлжани аниқ нишонга ола билишаркан…

Афсуски, мамлакатдаги нотинч вазият олимларнинг бу ерга келишларига йўл бермади. Шунга яраша, Кениянинг Найроби шаҳри антропологлари орадан бироз вақт ўтиб бир нарсани аниқлашди. Ўша ғордаги махлуқлар XIX асрда изсиз ғойиб бўлган қабилалардан бирининг аъзолари бўлиши мумкин экан…

Қарангки, шундай ерости махлуқлари Россияда ҳам мавжуд эмиш. Айниқса, Шимолий Урал, Коми ва Югра республикалари атрофида яшовчи одамларнинг кўпчилиги бу нарсани тасдиқлашган. Уларнинг айтишларига қараганда, одамсифат бир махлуқ ўн беш йиллар бурун қишлоққа бемалол кириб келган. Қўлида жуда кўплаб жундор ҳайвонларнинг териси бўлиб, уларни овқатга алмаштириб юрган.

Олимлар буни ҳам тўғри таърифлаган ҳолда одамсифат маҳлуқ қачонлардир колхозлаштириш даврида шу ерларга оммавий жўнатилган деҳқонларнинг авлод-аждодлари бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

Қозоғистоннинг жануби-шарқий ҳудудида жойлашган қишлоқларда эса, 60-йиллардан то 90-йилларга қадар ерости одамсифат махлуқлари очиқчасига ҳужумлар уюштиришган. Ярим кечалари улар қишлоққа кириб келиб дуч келган жонзотни бўғизлашган. Қозоғистонда кенгчилик эмасми, кечалари кўчаларда қолиб кетадиган қорамол, қўйлар тўдаси айниқса, махлуқларнинг ўлжасига айланган.

80-йилларнинг охирида тунда шу жойлардан ўтиб кетаётган узоққа қатновчи бир ҳайдовчининг машинаси кутилмаганда ўчиб қолди. Шу пайт қандайдир кўзсиз, кўринишидан одамни эслатиб юборадиган махлуқ унга ҳужум қилди. Йигитнинг бахти бор экан. Машинадаги монтировка ёрдамида махлуқ чангалидан қутулиб қолди…

Ўша пайтларда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари воқеадан хабар топишгач, республика миқёсида шов-шув тарқалишига барҳам бериш ниятида ғорлар оғзини бетонлаб ташлашди. Шунга қарамай, махлуқлар ҳужуми 1997 йилларга қадар давом этганини кўпчилик ҳануз гапириб юради.

Олимжон ҲАЙИТ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 18 02 2018 йил
0
240

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига