Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Табиатда энг тез айланувчи жисм нималиги аниқланди

Табиатда энг тез айланувчи жисм нималиги аниқланди

Cана : 13-03-2018   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 289

Олимлар табиатда қандай таналар энг юқори айланиш тезлигига эга эканлигини аниқлашди. Бундай жисмлар Ruellia ciliatiflora туридаги ўсимликнинг уруғлари экани аниқланди. Бу уруғлар ўсимликдан отилиб чиққанда сониясига 1600 мартагача айланар экан.  Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда. 

 

Мутахассисларнинг айтишича, ушбу ўсимлик уруғларини тарқатишнинг антиқа усули – баллистихорияга эга. Баъзи ўсимликлар уруғларини ҳайвонлар тарқатса, бошқалариникини шамол тарқатади. Баллистихория методи эса уруғларни катта тезликда улоқтиришга имкон беради, бу эса уруғларга 6 км гача масофани кечиб ўтишда ёрдам беради.

Олимлар кўпроқ тафсилотларни билиш учун юқори тезликдаги режимда (сониясига 20 мингта кадр) тасвирга олувчи фотокамерадан фойдаланишган. Аниқланишича, Ruellia ciliatiflora уруғлари унинг тарновчага ўхшаш қисмидан  отилиб чиқади. Бу тарновчанинг вазифаси уруғнинг парвози йўналишини бериш ҳисобланади. Уруғлар горизонтга 40 градус бурчак остида отилади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларича, ушбу бурчак катта масофаларни енгиб ўтиш учун оптимал қийматдаги бурчак ҳисобланади.

Уруғлар катта айланиш тезлиги эса унинг муайян тузилишига боғлиқ. Олимларнинг таъкидлашича, Ruellia ciliatiflora’га кўпайишнинг бундай усулига мослашиш учун минглаб йиллар керак бўлган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!