Арнасойда эҳтиёжманд оилаларнинг 4 миллион сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги тўлаб берилди

Арнасойда эҳтиёжманд оилаларнинг 4 миллион сўмдан зиёд  солиқ қарздорлиги тўлаб берилди

Тумандаги тўртинчи сектор ҳудудида ижтимоий ёрдамга муҳтож 80 та хонадон бўлиб, аҳолининг 6% ни ташкил этади.

Уларда яшовчиларнинг 129 нафари меҳнатга лаёқатлидир. Уйма-уй юриб ўрганиш жараёнида уларнинг бари ишлаш хоҳишини билдирди. Тўртинчи сектор кўмагида шу пайтга қадар 86 нафар фуқаро  иш билан таъминланди. Уларнинг 18 нафари доимий, қолганлари мавсумий иш билан банддир.

Ҳомийлик ёрдамлари истеъмол товарларини етказиб бериш ёки иш билан таъминлаш билан чекланиб қолмади. Ҳудуддаги  4 366 000 сўмлик ер ва мол-мулк солиғидан бўлган қарздорлик фермер ва тадбиркорлар ҳомийлигида тўлаб берилди.

Сектор ҳудудидаги ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган барча меҳнатга лаёқатли фуқароларни йил якунига қадар иш билан таъминлаб, даромадини ошириш, камбағаллик даражасини қисқартириш  бўйича аниқ чора-тадбирлар мавжуд. Бу борада ғалла майдонларига такрорий экин экиш, паррандачилик ва эчкичиликни хонадонларда ривожлантириш кабилардан ҳам унумли фойдаланилади. 

Ҳусниддин УМИРОВ,

Арнасой туман ДСИ бошлиғи