Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Одамдан ҳам катта: Филиппинда жуда йирик кальмар тутилди

Одамдан ҳам катта: Филиппинда жуда йирик кальмар тутилди

Cана : 10-04-2018   /   Қизиқарли фактлар, Дунё   /   кўрилди: 182

Филиппинлик балиқчилар узунлиги тахминан 2,5 метр бўлган жуда йирик кальмарни тутишди, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти Rakyatku News га таяниб.

Фото: Kevin Guevara

Моллюск Тави-Тави вилоятидаги ороллардан бири яқинида тутилди. Маҳаллий балиқчиларнинг маълум қилишича, улар аввал бундай йирик кальмарларни ҳеч қачон кўришмаган. Оролдагиларнинг фикрича, келажакда маҳаллий аҳоли вакиллари моллюскнинг баҳайбат "қариндошларини" тутишнинг уддасидан чиқишади.

Фото: Kevin Guevara

"Бу соғлом ва ёш кальмар, гўшти жуда ширин бўлади", - дея қайд этиб ўтган балиқчилардан бири.

Фото: Kevin Guevara

Ўлжа маҳаллий аҳоли эътиборини ўзига тортди, улар кальмарни видеога олишган. Роликдан кўриш мумкинки, моллюск атрофида ўлжани томоша қилаётган ва суратга олаётган одамлар жуда кўп.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!