Сирлигича қолаётган сирлар

 

Дунёнинг етти мўъжизасидан бири дея эътироф этилган Миср эҳромларини кўришни, томоша қилишни истамаган киши бўлмаса керак. Қадимги мисрликлар эҳромларни осмонга чиқиш учун нарвон вазифасини ўтайди, дея ишонишар эди. Чунки эҳромларни ўзини "холоскор” деб танитган фиръавнлар қурдирган.
 Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда. 

Тўртинчи сулоланинг иккинчи фиръавнига тегишли Кеопс эҳроми вазни 2515000 м3 бўлиб, баландлиги 147 метрдир. Бу эҳромнинг қурилиши 20 йил давом этиб, 100 минг нафар ишчи ёлланган. Энг енгил тош 20, баъзилари эса 30 тонна бўлган бундай харсанглар қандай устма-уст қўйилгани, тепаликка нима билан олиб чиқилгани ва бу иншоот қай тарзда бунёд этилгани ҳануз жумбоқлигича қолмоқда 

Лекин бир нарса аниқки, ёлланган 10 минглаб ишчилар кучидан бу ишларни бажаришда шафқатсизларча фойдаланган фиръавнлар ўзини тангри, дея даъво қилган. 

Айрим эҳромлар ичида кузатиладиган ҳолатлар чиндан-да ажабланарли. Эҳром ичига қуёш нури ёки шуъла тушмайди. Лекин унинг ичига қўйилган сут қатиққа, сувнинг лосьонга айланиши, лезвияларнинг ўз-ўзидан ўткир бўлиб қолиши – жумбоқ. 

Фиръавн қабрига бир йилда икки марта (туғилган ва тахтга ўтирган кунлар) қуёш нури тушиши, эҳромлар ичида радиацион нурлар бўлмаса-да, алоқа воситалари ишламаслиги каби сиру синоатлар бу ерга сайёҳларнинг қадами узилмаслигини таъминлайди. 
 

Толибжон Низомов, журналист 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12-04-2018, 11:19
0
32

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига