Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Шоколаднинг биз билмаган хусусиятлари

Шоколаднинг биз билмаган хусусиятлари

Cана : 14-04-2018   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 186

 

Янги тадқиқот полифенолларга бой қора шоколад истеъмол қилишнинг хотиржамлик ҳамда мамнунлик ҳиссини кучайтирган ҳолда кайфиятга таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди. Клиник синовни Австралиядаги Суинберн Технология Университети олимлари ўтказишди.

Олимларни какао полифенолларининг 40-65 ёшли эркак ва аёл кўнгиллиларнинг кайфияти ва когнитив вазифаларига қандай таъсир кўрсатиши қизиқтирди. 30 кун давомида иштирокчилар полифеноллар миқдори ҳар хил (0 дан 500мг гача) бўлган шоколадли ичимлик истеъмол қилишди. Натижада когнитив вазифаларнинг яхшиланиши кузатилмади. Аммо иштирокчиларнинг кайфиятлари яхши томонга ўзгарди. Ҳар куни таркибида 500мг полифенол бўлган шоколадли ичимлик ичганлар бутун тадқиқот давомида ўзларини хотиржам ва ҳаётдан мамнун ҳис қилишган.

Иштирокчилар ўзларининг кайфиятларини тажриба бошланишидан олдин ва оҳирида махсус шкала бўйича ўзлари баҳолашди. Тадқиқотчилар бундай баҳолашни энг ишончли усул деб ҳисоблаб бўлмаслигини тан олишади.

Бундан ташқари, кайфиятнинг кўтарилишига айнан шоколад сабаб бўлган дейиш ва бунинг кетида қандай биологик механизм турганини кўрсатиш қийин. Эҳтимол, иштирокчилар уларга мамнунлик ҳисси берувчи маҳсулотни истеъмол қилишга руҳсат берганликларидан ўзлари бахтиёр сезишгандир.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!