Ғаройиб солиқлар ҳақида

Ғаройиб солиқлар ҳақида

Нима учун солиқ тўлашимизни ҳаммамиз биламиз. Аммо тарихда шу қадар ғаройиб, бугунги кун кишиси учун бемаъни туюлган солиқлар бўлган-ки, унинг асорати ҳозиргача билинади. Яъники, солиқлар халқ учун юк ва бўлар-бўлмасга ундирилади. Аслида солиқлар замонавий давлат бюджети кирим қисмининг асоси ҳисобланади.

Мавзуга қайтсак. Қуйида турли даврларда жорий этилган ғаройиб солиқлар билан сизларни таништирамиз.

Ҳаёт учун солиқ. Ҳар қандай солиқ инспектори бу солиқни идеал деб ҳисоблаши табиий. Чунки бу солиқдан вафот этибгина қутулиш мумкин. Бундай ғалати солиқ XIV асрда Ангилияда жорий этилган. Аммо охир-оқибат катта қўзғолонга сабаб бўлган.

Озодлик учун солиқ. Номидан кўриниб турибдики, бу солиқ қулчилик мавжуд бўлган замонларда мавжуд бўлган. Қадимги Рим давлатида қул озод этилиши муносабати билан ёки ўзи, ёки хўжайини томонидан тўланган. Озод бўлаётган қул хўжайинидан ташқари давлатга ҳам махсус солиқ тўлаши керак бўлган. Ўзи қул бўлса, шунча пулни қаердан олиши мумкин экан-а?

 Ҳаво учун солиқ. Бундай солиқни Византиянинг кўп қаватли уйларида яшовчи бадавлат оламлар тўлашган. Яъни, баланд қурилган уйлар ҳавони тўсиб, атрофдагиларнинг ундан тўйиб-тўйиб баҳраманд бўлишларига тўсқинлик қилади, деб ҳисобланган. Демак, қўшниларга ноқулайлик туғдиргани учун давлатга солиқ тўлаш керак бўлган. 

Қўрқоқлик учун солиқ. XII асрда Англияда шу номдаги ноёб солиқ тури мавжуд бўлган. Яъни уруш ҳаракатларида иштирок этмаслик учун қирол хазинасига маълум сумма тўланган. Аммо охир-оқибат номи хунук бўлса ҳам, ушбу солиқни тўловчилар сони  кўпайиб кетган. Шу боис солиқ суммаси бир йўла 3 бараварга оширилган. Ҳаттоки уруш бўлмаган даврда рицарлардан ҳам ундириш белгиланган. Охир-оқибат халқнинг норозилигига сабаб бўлган. 

Шляпа учун солиқ. Яна ўша Англияда XVII асрда шляпа кийган хонимлар ва жаноблар бошларини бу матоҳ билан безатганлари учун солиқ ундирилган. Шаҳарда яшовчилар йилига 2 фунт, қишлоқликлар эса 5 шиллинг тўлашган.

Жиззах вилоят ДСБ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.