Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Ажабтовур йўл ҳаракати қоидалари

сана : 08-07-2018   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 112

 

«Инсон ва қонун» газетасида дунёдаги ажабтовур йўл ҳаракати қоидалари ҳақида қизиқарли фактлар эълон қилинди.

● Исландияда саёҳат мобайнида табиат инжиқликларига дуч келиш эҳтимоли жуда юқори, бинобарин, фавқулодда ҳодисаларга тайёр туриш керак. Бу ерда вулқон кули тарқалиши тез-тез рўй беради ва ўта кучли шамоллар эсиб туради. Оролнинг баъзи қисмларида фақатгина йўлтанламас (жип) автомобилларида юриш мумкин.

● АҚШда автомобилларнинг давлат рақами белгилари ҳайдовчи истаганидек бўлиши мумкин. Бунда давлат рақамида штат белгиларидан ташқари, ҳайдовчининг истагига кўра олти белгидан иборат сўз ёзиш имкони бор. Шунинг учун АҚШда TOSKENT, TOWKENT, FARHOD, UZBEK каби давлат рақами белгиларини учратса бўлади.

● Буюк Британияда йўл полицияси тўх­татганда ҳай­довчи гувоҳномасини кўрсат­маслик ҳуқуқига эга. Исм-ша­ри­фини айтса, полиция ходими тар­моққа уланган қурилмасидан ҳайдовчи автомобилни бошқариш ҳуқуқига эгами йўқми аниқлаб олади.

● Италияда автомобиль бошқа­рар­кан­сиз, битта ғаройиб қо­идага амал қилишга мажбурсиз: ит олиб юрсангиз, унгаям хавфсизлик камарини тақишингиз шарт. Германияда эса, ит «юк» ҳисобланади, унга камар тақ­масангиз ҳам бўлади.

● Бирлашган Араб Амирликларида туя юқори мақомга эга. «Саҳро қи­роллари»га бўлган ҳурмат йўл ҳаракатида ҳам аксини топади — автомобиллар туяларга йўл беришга мажбур.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета