Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Кичик сирлар: сиёҳдан из ҳам қолмайди

Кичик сирлар: сиёҳдан из ҳам қолмайди

сана : 08-07-2018   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 136

 

Шарикли ручка сиёҳи кийимга тўкилса унча-мунчага кетмайди, ҳатто баъзилар аччиғидан «рангли либослари»ни ташлаб ҳам юборишади. Аммо сиз бундай қилишга шошилманг: сиёҳ доғидан қутулиш қийинмас. Қандай қилиб? Буни «Merkur.de» сайти таклиф этган усуллар билан танишгандан сўнг билиб оласиз.

Локни эритувчи суюқлик

Сиёҳлар қатрон (смола), бўёвчи моддалар ва эритувчилардан ташкил топади. Эритувчилар сиёҳнинг қуриб қолмаслиги учун керак: қоғоз ёки бошқа нарсаларга ёзганимизда эритувчилар буғланиб кетади ва сиёҳ қурийди. Сиёҳлар қолдирган доғларни кетказиш учун аввалига локни эритувчи суюқлик суртиш керак, кейин ўша жойни ювиб ташланади ёки нам латта билан артиб тозаланади.

Скотч ёки изолента

Табиий ва сунъий чарм юзасидаги сиёҳ доғларини оддий скотч ёки изолента ёрдамида йўқотса бўлади. Бунинг сиёҳли юзага скотч ёки изолентани маҳкам босиб туринг ва узиб олинг. Икки-уч уринишда сиёҳдан из ҳам қолмаслиги мумкин. Қўшимча равишда лимон сувини ҳам ишлатса бўлади: микрофибрага лимон сувини шимдиринг ва доғ йўқолгунига қадар доғли жойни ишқаланг. Лимон сувини доғли жойда бир қанча вақт қолдириш ҳам яхши самара беради.

Тиш пастаси

Сиёҳ доғи устига тиш пастасини суринг, қуриганидан сўнг кийимни кир ювиш машинасида ювинг.

Сут

Сиёҳли юзага сутни суриб бир кечага қолдиринг, кейинг ювиб ташланг.

Соч локи

Пахтали матолардаги сиёҳ изларига қарши курашишда соч локи қўл келиши мумкин: бунинг учун сиёҳ доғи устига локни сепинг ва 15 дақиқа қолдиринг, кейин чўткада тозалаб ташланг. Агар бу усул иш бермаса тиш пастаси ва сирка аралашмасини қўлланг.

«Деворга чизиш мумкин эмас деб ким айтди?» Бир пайтлар телевизорларда роса айланган реклама ролигидаги бу шиор жуда кўп болакайларда «мусаввирлик»ка рағбат уйғотганини ота-оналар ҳали ҳам эслашса керак. Албатта, бу ҳазил. Аммо қўлига ручка тушган болакай борки, нимагадир ёзиб-чизишга уриниши рост. Сал кўздан қочирсангиз бас, девордаги гулқоғозда янги ижод намуналарига гувоҳ бўлаверасиз. Гулқоғозлардаги ручкада чизилган жойлар устига соч локини сепинг, пича туриб ўша жойни латта билан тозалаб ташланг.

Спирт

Ипак матолардаги сиёҳ изларини йўқотишда спирт қўл келиши мумкин: уни матони ювишдан беш дақиқа олдин доғ устига сепинг.

Ёғоч буюмлар

Ёғочдан ясалган буюмлардаги сиёҳни ўчиришда ҳам скотч ва изолента қўл келади. Шунингдек, тиш пастаси ва сирка аралашмасини ёғоч юзасига суриб латтада тозалаб ташлаш мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета