МИБ томонидан Дўстликда кредит қарздорлиги эвазига юклагич техникаси хатланди

МИБ томонидан Дўстликда кредит қарздорлиги эвазига юклагич техникаси хатланди

Бюронинг Дўстлик туман бўлими иш юритувида Дўстлик туманлараро Иқтисодий судининг 20.04.2020 йилдаги қарздор “DO’STLIK AVTOCAR” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “SHOXRUX LAZIZ DIYOR” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундирувчи (даъвогар) чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 813.213.880 сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 51-моддасига асосан қарздор  “DO’STLIK AVTOCAR” МЧЖга тегишли бўлган гаров мулки ҳисобланган 300.000.000 сўмлик юклагич техника воситаси қарздорлик эвазига хатловга олиниб, ундирувчи (даъвогар) чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки биноси ҳудудига олиб келинди.

Ҳозирда ушбу техника воситасини кредит қарздорлиги эвазига реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

И.Таймаков - МИБ Дўстлик туман бўлими

бошлиғи ўринбосари