Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Башоратчилик ҳақиқатми ё тасодифми?

Башоратчилик ҳақиқатми ё тасодифми?

Cана : 09-09-2018   /   Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 211

 

Инсоният, дунё тарихига назар солсангиз, ўтмишда келажакдан сўйловчи алоҳида одамлар кўпчиликни ташкил этганига гувоҳ бўласиз. Асрлар оша уларга турлича муносабатда бўлинган. Баъзилар уларни шайтон малайлари дея таҳқирласа, баъзилар пайғамбар даражасида ҳурматлаган. Айрим башоратчилар эса давлатлар раҳбарларининг тазйиқларига учраган, уларни ўлимга маҳкум қилишган.


ХХ асрни башоратчиларнинг гуллаб-яшнаган даври деб аташ тўғрироқ бўлса керак. Аср давомида ҳатто давлатлар раҳбарлари, бадавлат ва машҳур шахслар башоратчилар, экстрасенслар кўмагисиз бир қадам олдинга юришмаган. Шундайлар сирасига фашизм асосчиси ва ҳомийси Адольф Гитлер, Артур Конан Дойл, Америка собиқ президенти Рузвельтларни киритса бўлади. Уларнинг шахсий экстресенс, башоратчилари бўлган ва барчалари ўшаларнинг айтгани бўйича ҳаракатлар содир этишган. 

Башарти башоратчининг айтгани юз бермаса, ёки акси содир бўлса, ўша заҳоти у билан шартнома бекор қилинган, ёки оқибати ўлим билан тугаган. Мисол учун, Гитлер жуда кўп башоратчиларни текширувдан ўтказган. Шулар орасидан бири Карл Крафтни танлаган. Крафт мистика оламида ўз даврининг тенгсиз башоратчиси сифатида фашизм асосчисида кучли тасаввур уйғота олган. Қолган башоратчи ва экстрасенсларни Гитлер тўппа-тўғри концлагерларга ташлаган…

Ўша пайтларда Луи де Волль, Карл Крафт, Жейн Диксон, Жин Хьюстон каби башоратчиларнинг қабулига кириш осон эмасди. Одамлар, асосан бойвачча ва машҳур шахслар ойлаб кутишарди. Оддий одам уларнинг қабулидан умид қилмаса ҳақиқатга яқинроқ эди.

ЭДГАР КЕЙСИ

Ўзининг башоратлари билан дунёдаги корчалонларни ҳайратга сола билган шахслардан бири америкалик Эдгар Кейси эди. У мистика устаси ва кучли башоратчи сифатида ўз даврида яшаган одамлар қаршисида ном қозонган. Эдгар Кейси жоду, реинкарнация, мистик табиблик билан шуғулланган. Транс ҳолатига кириш ҳам Эдгар учун мушкул эмасди. Аммо бундай ҳаракатга гоҳи-гоҳида розилик билдирган. Чунки транс ҳолатидан чиққач, у ўзини жуда ёмон ҳис эта бошларди. У собиқ советлар мамлакати парчаланиши, Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши бошланиш санасини тўғри топган башоратчилардан саналади.

НОСТРАДАМУС

Ўз даврининг яна бир машҳур башоратчиларидан бири франциялик Мишель де Нострдам халқлар орасида буюк Нострадамус номи билан чексиз ҳурматга эга бўлган. Ҳаёти давомида бу алхимик кўплаб башоратларни ёзиб қолдирган. Улар тўрт мисрали шеърлар кўринишида битилган. Ҳозирги кунда ҳам олимлар Нострадамуснинг ўша башоратларини таржима қилиб тугата олишмади. Нострадамус қирол Генрих II нинг фавқулодда ўлим топишини башорат қилган. 

Одамлар ўша башорат тўғри чиққандан кейин Нострадамусни эъзозлай бошлашган. Айнан у қирол Людовик ХIV кардинал Мазарини оламдан ўтиши билан 1661 йилдан бошлаб Францияни бошқара олишини ҳам башорат қилган. Бундан ташқари, у Наполеон Бонапарт ҳукмдорлиги билан боғлиқ бир неча башоратларини илгари сурган ва башоратлари тўғри чиққан. Қолаверса, ҳозирги МДҲ давлатлари 73 йил тоталитаризм азобини бошдан кечиришларига ҳам ишора қилиб ўтган. Бунда большевиклар ҳукмронлигини назарда тутган.

ВАНГА

Болгариялик башоратчи Ванга ҳам дунё аҳлини ўз башоратлари билан ҳайратга сола билди. У сўқир эди. Болалигидан қуюн чангалига тушган-у, кўриш имконидан маҳрум бўлган. Бир умр сўқирликда яшади ва оламшумул башоратларни ўртага ташлади. Масалан, Ванга Англия маликаси Диананинг тасодифий ўлимини ҳам олдиндан айтган. Ажабланарлиси, Ванга бу фожиа ўзи ёруғ дунёни тарк этган куни содир бўлишини алоҳида таъкидлаган. 

Шундай бўлди ҳам. Шу билан бирга у Америка ҳеч қачон дунёга ягона ҳукмдор бўла олмаслигинии, кунларнинг бирида сезиларли даражада ожизлашиб, қўл остидаги давлатлар устидан ҳукмронликни ҳам йўқотишини башорат қилган. Ванга қачонлардир Россияда бир хонанда пайдо бўлиши ва дунёни ўз санъати билан лол қолдиришини айтган. Ўшанда у Филипп Киркоровни назарда тутганди. Ванга у бир кун келиб эстрада қироли сифатида эътироф этилишини алоҳида таъкидлаган.

РАСПУТИН

Ўз даврининг машҳур олими Григорий Распутин башоратчиликдан ҳам алоҳида истеъдодга эга бўлган. Аммо ёлғонни кўп ишлатиши туфайли замондошлари каби машҳурлик шоҳсупасини у қадар забт эта олмаган. Лекин Чернобил атом электр станциясидаги фалокат ҳақида қилган башорати тўғри чиққан. Распутин айтгандики, Чернобил атом электр станцияси бутун дунё бўйича ажал қулфи ҳисобланиб, ўша қулф кутилмаганда очилади-ю, қон бўлак-бўлак, қотган ҳолатда ер юзини қоплайди. Бу ажал қулфи етти аср фалокат юз берган жойда ҳаёт бўлмаслигини таъминлайди…

Распутин 2013 йилги Узоқ шарқдаги сув тошқини, Учинчи жаҳон уруши бошланиш вақтигача башорат қилган.

МЕССИНГ

Вольф Григорьевич Мессинг ҳам ўз даврининг ўта сирли башоратчиларидан ҳисобланган. Унинг айтадиган башоратлари дафъатан миясига келган ва дарҳол уларни ё қоғозга тушириши, ё айтиши лозим бўлган. Баъзан башоратлар миясига қуйилиб келиши оқибатида ўлим билан олишишига ҳам тўғри келганлиги тарихий маълумотларда кўрсатиб ўтилади. Мессинг Иккинчи жаҳон уруши бошланиш вақти ва бу урушда немислар мағлуб бўлишини Германияга ташрифи доирасида башорат қилган экан. Бу воқеа Германиядаги театрлардан бири саҳнасида содир бўлган. 

Айтишларича, Мессинг саҳнада ўша башоратини тўхтовсиз гапирган ҳолда эълон қилган ва сўзини тугатиши билан полга юзтубан йиқилиб ҳушидан кетган. Худди шу башорати туфайли Мессинг гитлерчилар таъқибига учраган. Лекин топа олишмаган. Мессинг кейинчалик ғалаба санасини ҳам аниқ башорат қилган. Кейинги башорати эса Сталиннинг ўлими билан боғлиқ бўлди. Ажабланарлиси, бу башоратни Сталиннинг ўзига Кремл яқинида айтган. Уни Сталин ўшанда текшириб кўриш учун Кремлга таклиф этганди. Ҳақиқатан, Мессинг башорат қилишича, Сталин 1953 йил 5 мартида мияга қон қуйилиши туфайли жон берган.

Мессингнинг энг даҳшатли башоратларидан бири ўз ўлими санасини айтиш бўлган. Ҳақиқатан, у хасталаниб ётиб қолган. Қарангки, жон ширинлигидан тақдир ҳукмини қайсидир йўл билан ўзгартиришга, қисматдан қочиб қутулишга уринган, аммо уддасидан чиқа олмаган.

Манба: hordiq.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!