Жиззах вилоятидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Жиззах вилоятидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимни малакали ва энг муносиб кадр билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зафаробод тумани бўлими бошлиғи ўринбосари — маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан  рўйхатдан ўтишлари, Жиззах вилоятидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 11 декабрдан 25 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма