Жарқўрғонда 712 млн. сўм «қўшиб ёзган» мансабдорга жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғонда 712 млн. сўм «қўшиб ёзган» мансабдорга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида  712 млн. сўм  «қўшиб ёзган» «B.Q.» МЧЖ раҳбари А. Б. га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, ҳаммаси маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Яъниким, МЧЖ томонидан 2017-2018 йилларда туманидаги 39 та кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ишлари амалга оширилган.  Ўшанда  амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали қайд этилган миқдордаги маблағлар ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги «лоп» этиб чиқиб қолди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ўзлаштириш (167-модда) аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.  Тергов ҳаракатлари кетмоқда.