"Жиззах куранти" - "Оқбозордаги соат" пазл ўйини

"Жиззах куранти" - "Оқбозордаги соат" пазл ўйини

Сўнгги йилларда Жиззах шаҳрида ҳам бунёдкорлик натижасида кўплаб иншоотлар бузилиб, уларнинг ўрнида янгилари қад ростлаяпти. Жумладан яқинда Жиззах шаҳри марказида жойлашган ва кўп йиллар олдин бунёд этилган "Жиззах куранти" ҳам бутунлай йўқ қилинди.

"Оқбозор" деб аталувчи мазкур ҳудудда энди янги турар-жой мажмуаси бунёд этилади. Унинг эски ўрнидан олинган фотосуратлар эса тарихга муҳрланди. Биз эса ўша тарихни тиклашга уринамиз. Тиклаш ишида ҳар биримиз иштирок этишимиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги пазлларни бирлаштириб чиқишнинг ўзи етарли.